26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
1 июлдан Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ошди

Бир тонна суюлтирилган нефть газининг юқори улгуржи нархи 45 158 тенгени ташкил қилди (аввалги нарх 40 320 тенге эди). Шу билан бирга, чакана нарх минтақага қараб литри учун 5-8 тенгегача ошди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Астана ва Ақмўла, Қўстанай, Қарағанди, Абай, Жетису, Шарқий Қозоғистон ва Улитов вилоятларида суюлтирилган газнинг бир литри 76 тенгедан 84 тенгега кўтарилди. Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда, Туркистон вилояти ва Шимкентда – 64 тенгедан 79 тенгегача, Ақтўбе, Атиров, Манғистов вилоятларида – 54 тенгедан 59 тенгегача. Алмати шаҳри, Алмати ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида – 81 тенгедан 89 тенгега ошди.

Жамбил вилоятида литри 78 тенгега (71 тенге), Павлодар вилоятида 81 тенгега (74 тенге) ўзгарди.

Вазирлик бундай чора кўришнинг бир қанча сабаблари борлигини тушунтирди:

* суюлтирилган нефть газининг нархи уни ишлаб чиқариш таннархидан анча паст;

* МДҲда истеъмол кескин ошди;

* МДҲдаги энг паст нархлардан бири Қозоғистонда кузатилган, яъни 54-86 тенгегача.

“Қиёсий жиҳатдан бир литр газ нархи Россияда 132 тенге, Озарбайжонда 171 тенге, Тожикистонда 273 тенге. Мутахассисларнинг фикрича, 2024 йилда ички бозорда истеъмол ҳажми яна 200 минг тоннага ошиб, 2,4 миллион тоннага етади. Шу билан бирга, газ тақчиллиги 30-40 фоизни ташкил қилиши мумкин”,  дейилади вазирлик хабарида.                       

24.kz., 2024-07-06, 02:55 737
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.