26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон делегацияси – Вьетнамда

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов етакчилигидаги делегация Вьетнамга хизмат сафари билан борди. “VinGroup” раиси Пхам Нхат Вёнг билан учрашиб, сайёҳлик ва иқтисодий алоқалар юзасидан музокаралар ўтказди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Туркистонга халқаро сайёҳлар оқимини жалб этиш, Туркистон аэропортининг сиғимини ошириш, Туркистон – Вьетнам ҳаво қатновини очиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш орқали минтақа иқтисодиётини юксалтириш эди.

Хизмат сафари давомида вилоят ҳокимлиги делегацияси “SOVICO Group” компанияси бошқаруви раиси Нгуен Тхан Хунг, “Petrovietnam” компанияси директорлар кенгаши раиси Хоанг Куок Вёнг билан энергетика ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

1990-йилларда ташкил этилган “SOVICO Group” Вьетнамдаги энергетика, қурилиш, банк ва молия ҳамда авиация соҳаларига ихтисослашган йирик ранг-баранглаштирилган компаниялардан биридир. 100та “Airbus” самолётидан иборат замонавий паркига эга “VietJetAir” ҳар йили 180 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатади, ҳар куни ички ва халқаро йўналишларда 500дан зиёд парвозлар амалга оширилади.

 – Интеграция ва иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида биз Вьетнам компанияларини минтақамизга олиб келишни режалаштирганмиз. Туркистон туркий оламнинг маънавий пойтахтидир. Аэропортнинг географик жойлашуви жозибадор ва бошқа мамлакатларга парвозлар учун қулай. Минтақа Марказий Осиёда бизнесни кенгайтириш учун янги уфқдир. Минтақавий 

сайёҳликнинг ривожланиши йўловчилар оқимига бевосита таъсир кўрсатади. Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш орқали минтақа иқтисодиётини юксалтириш кўзланмоқда, – деди Зулпихар Жўлдасов.

 Ташриф давомида Туркистон делегацияси Вьетнамдаги бир қанча меҳмонхоналарни бошқараётган йирик холдинг – “Crystal Bay Group” раҳбарияти билан ҳам музокаралар олиб борди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятимизда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш минтақа иқтисодиётининг асосий йўналиши ҳисобланади. Сўнгги 3 йилда бу соҳага 600 млн. АҚШ доллари жалб этилди.

2024-07-30, 01:46 1111
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.