26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги давр дастури

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ўтган йилги Мактубида агротузилмалардаги қишлоқ хўжалик техникасини янгилаш, бу борада деҳқонларни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берган эди. Вилоятимизда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди Ўрдабоши туманига амалий ташрифи доирасида Ақбулақ қишлоғида жойлашган “KAZ KIOTI” заводида бўлиб, деҳқонлар билан учрашди. Вилоятда “Қишлоқ омонати” лойиҳаси доирасида “Trade in” дастури амалга оширилиб, унга кўра деҳқонларга турли русумдаги қишлоқ хўжалиги техникалари тавсия этилмоқда. Вилоят ҳокими деҳқонларга янги трактор ва комбайнлар калитларини топширди. 

– Қишлоқ хўжалиги соҳаси “Қишлоқ омонати” лойиҳаси доирасида қўллаб-қувватланмоқда. “Trade in” дастури самарали амалга оширилмоқда. Бундай чора-тадбирлар туфайли деҳқонлар қишлоқ хўжалиги техникасини янгиламоқда. Бугун сизларга янги трактор ва комбайнларни тақдим этамиз. Биз минтақа иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, – деди Дархан Сатибалди.

 Вилоятимизда “KAZ KIOTI” заводи томонидан “Trade in” дастури амалга оширилмоқда. Дастур шартларига кўра, ишдан чиққан қишлоқ хўжалик техникалари баҳоланиб, бозор нархида қабул қилинади. Бу деҳқонлар учун янги трактор ва комбайнлар харид қилиши учун қулай имкониятдир.

Эски трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг смета қиймати дастлабки тўлов сифатида қабул қилиниб, бевосита заводдан янги техника “Оңтүстік” МЧБ ва “Ырыс” микромолия ташкилоти орқали паст фоиз билан лизингга берилади.

Жанубий Кореянинг “Daedong” компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган қишлоқ хўжалиги тракторлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхона 2015 йилда фаолиятини бошлаган. Лойиҳа хусусий сармоядор ҳисобидан амалга оширилмоқда. Беш гектар майдонда жойлашган заводнинг сармоявий қиймати 6 919,0 млн. Бу ерда 50 киши меҳнат қилмоқда. Завод тўлиқ қувватга киргач, йилига 2 минг дона техника йиғиш имкониятига эга бўлади. Корхонада ўтган йили 304та трактор ва олтита комбайн ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг уч ойида 180та трактор йиғилди.

Корхонада ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, жумладан, ишлаб чиқариш қуввати ва маҳсулот турларини кўпайтириш ҳамда маҳаллийлаштириш фоизини ошириш режалаштирилган.

Вилоятда қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш ишлари давом эттирилади.

2024-07-30, 01:47 994
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.