26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги Қозоғистон — маърифатли жамият!

Вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев зиёлилар билан учрашди. “Конгресс холл” кўп тармоқли мажмуасида ўтган йиғилишда жамоат арбоблари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, спорт фахрийлари, тарихчи-олим, этнограф, шоир-ёзувчилар, дин уламолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

– Бу ерга вилоятимиз маданий-маънавий ҳаётида ўз ўрнига эга ёзувчи ва зиёлиларни таклиф этдик. Бугун сизларни қизиқтирган ва муҳим мавзуларни муҳокама қиламиз. Зеро, мақсадимиз – келажакда сизларнинг кўмагингизда ёшларни биргаликда тарбиялаш. Вилоят ҳокими Дархан Амангелдиули вилоятни иқтисодий ва ижтимоий тараққий эттириш баробарида маънавият соҳасини ҳам ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берди. Айни пайтда сизнинг таклифларингиз биз учун жуда муҳим. Умумий маданият, ёшлар ва диний соҳа жадал ривожланмоқда. Вилоят ташкил этилганидан буён кўплаб ютуқларни қўлга киритдик. Биз нафақат саноат нуқтаи назаридан, балки маънавий жиҳатдан ҳам ривожланишимиз керак, – деди Ертай Кенжебекули.

Йиғилишни вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Азимхан Қўйлибаев олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад – зиёли, юксак маънавиятли фуқаролар билан мулоқотда бўлишда минтақанинг мафкуравий соҳадаги тараққиёт даражасини белгиловчи фикр ва таклифларни тинглашдан иборат эди.

Учрашувда бир гуруҳ зиёлилар сўзга чиқиб, Туркистон шаҳрини жаҳон андазалари даражасидаги тарихий-маданий марказ сифатида ривожлантириш, вилоятнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш истиқболлари ҳақида ўз фикр ва таклифларини билдиришди.

 

2024-08-02, 22:38 617
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.