26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Абай маърифати – маънавият сарчашмаси

“Абай куни” арафасида унинг меросини чуқур ўрганган, келажак авлодга қимматли асарлар қолдирган Мекемтас Мирзахметулига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев Тулкибош туманига хизмат сафари чоғида маданият бошқармаси бошлиғи Азимхан Қўйлибаев, туман ҳокими Нуржан Изтилеуов, вилоят “Фараб” кутубхонаси мудираси Жанат Шардарбековалар ҳамроҳлигида 97 ёшни қарши олган оқсоқолнинг уйига ташриф буюриб, табриклашди. Ҳаётини буюк Абай таълимотига бағишлаган Мекемтас Мирзахметули номзодлик ва докторлик илмий унвонларини ҳимоя қилган.

Кекса олимнинг дуосини олган вилоят ҳокими ўринбосари вилоят ҳудудида мафкуравий соҳада амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида фикр билдириб, келгусида илм-фан ва маънавият соҳаларида амалга ошириладиган ишлар билан таништирди. Олим миллий ўзлик ва урф-одатларимиз, тарих ва маданиятимиз ҳақида фикр юритар экан, меҳмонларга Абай ҳақида ўзи ёзган китобларни туҳфа қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг ташаббуси билан 10 августда “Абай куни” нишонланади. Айнан шу куни буюк мутафаккир, атоқли шоир дунёга келган. Бу байрам юртимизда ҳар йили кенг нишонланиб, Абайнинг тафаккур ва маънавият чўққисига кўтарилган мероси тарғиб қилинади.

Буюк Абай ўз асарларида тинчлик ва осойишталик, эл-юрт манфаати учун яшаш каби умумбашарий қадриятларни, адолат ва поклик, ватанпарварлик, дўстлик ва садоқат, камтарлик каби инсоний фазилатларни тарғиб этган ва баркамол бадиий образларда мужассам этган улуғ мураббийдир.

2024-08-06, 02:18 960
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.