26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбек ва қозоқ халқининг қардошлик муносабатлари

(Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шерзод Пўлатовнинг NUR.KZ сайтига берган мусоҳабасидан)

Ўзбеклар – Қозоғистондаги энг қадим миллатлардан бири бўлиб, асосан, республиканинг жанубида қўним топган. Статистика маълумотларига кўра, ҳозир мамлакатимизда 620 мингдан зиёд ўзбек этноси вакиллари истиқомат қилади. 

Қозоқ ва ўзбек халқлари кўп асрлик тарихга эга. Бу ҳақда кўплаб асарлар, илмий ишларда ёзилган. Масалан, Абай Қунанбаевнинг “Қозоқларнинг келиб чиқиш тарихи” рисоласида мўғул ҳоқонлари ва Шайбонийхон муносабатлари баён этилган. “Ўзбек – ўз оғам”, “Ўзбеклар – қондошларимиз”, деган нақлларга риоя қилган қозоқ хонликлари ўзбекларни қўллаб-қувватлаганини таъкидлайди. Буни ҳозирги замон тарихчи ва олимлари ҳам маъқуллайди. Тарих фанлари доктори, қозоғистонлик олим Дархан Қидирали ўзининг “Шайбонийхон ва Меҳмонномаи Бухоро” мақоласида қозоқ ва ўзбекларнинг қардошлик алоқаларини атрофлича баён этган.

Ўзбеклар ва қозоқларнинг урф-одатлари ва анъаналари кўп муштарак жиҳатларга эга, бу икки халқнинг маданий ва тарихий шароитларининг яқинлиги билан боғлиқ.

Бу халқларни дини, эътиқоди бир, бу уларнинг урф-одатларига, масалан, байрамлар, маросимлар ва оилавий анъаналарга таъсир қилади. Бундан ташқари, аралаш никоҳлар кўп учраб, у иккала маданиятнинг ривожланиши ва бойишига ҳисса қўшади. Бундай алоқалар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзига хос ўзаро ёрдам ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш учун асос бўлади.

Ўзбек этномаданият бирлашмасининг фаолияти

Пойтахтимизда давлат этносиёсатини ҳаётга татбиқ этиш борасида кенг қамровли ва мақсадли ишларни амалга ошираётган ўзбек этномаданият бирлашмаси фаолият юритмоқда. Бирлашма, шунингдек, миллий маданият, тил, урф-одат ва анъаналарни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ишлари билан шуғулланади.

Бундан ташқари, бирлашма этнос вакилларининг ижтимоий-сиёсий талабларидан келиб чиққан ҳолда бошқа йўналишларда ҳам иш олиб боради. 

Пойтахт кўчгач, кўплаб ўзбеклар ҳам порлоқ келажакни кўзлаб, Астана шаҳрига кўчиб ўтди. Чунончи, ёшлар ҳам пойтахтдаги олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришди. Натижада, пойтахтда ўзбек жамоатчилиги юзага келиб, у кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Ички миграция туфайли ўзбек миллати вакилларининг сони ортиб бориши натижасида уларнинг фарзандларига она тилини ўқитиш ва маданиятини ўргатиш талаби юзага келди. Ушбу ҳолат пойтахтда маданият бирлашмаси ташкил қилишга сабаб бўлди. 

Этномаданият бирлашма қошида ёшлар қаноти, васийлик ва илмий кенгаш, оналар кенгаши ва тафтиш комиссия фаолият юритади. Этномаданият бирлашмаси аъзолари мусиқий саҳна кўринишлари тақдим этиб боришади. 

Масалан, “Пойтахт” миллий чолғу асбоблари дастаси ва “Астана ғунчалари” рақс дастаси ўз ижоди билан қозоғистонликларни мамнун этиб келмоқда. Бундан ташқари марказда ўзбек этнолингвистика мактаби фаолият юритади. Ўзбек жамоатчилиги миллий байрам ва тантаналарни уюштириб келмоқда. Масалан, Наврўз байрами муносабати билан сумалак тайёрлайди, Пойтахт куни муносабати билан “Плов Party”, буюк мутафаккир, ҳазрат Алишер Навоийга бағишланган “Шарқ юлдузи – Навоий” ижоди кечаси, шулар жумласидан.

Пойтахтда ҚХА шафелигида ҳар йили “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни” уюштирилади. Ушбу байрам ҚР ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти билан ҳамкорликда Шимкент ва Туркистон шаҳарларида ҳам ташкил этилади. Марказ, бундан ташқари “Менинг Қозоғистоним – менинг Ватаним” республика фестивали, “Буюк эҳтиром, конституциявий вазифа”, “Мактабга йўл” хайрия тадбирлари, ёшлар орасида мини-футболдан “Дўстлик” кубоги мусобақасини уюштиради.

Этномаданият бирлашмалари ва хорижлик ҳамкасблар билан алоқалар

Бирлашма хорижлик ўзбек ҳамкасблар билан тиғиз алоқада. Улар тадбирларимизда фаол иштирок этишади, аксинча, бизни ҳам таклиф қилиб туришади. Астана этномаданият бирлашмасининг раҳбари сифатида хорижлик ҳамкасбларимизнинг фаолияти, иш шакли билан қизиқаман. Бошқа мамлакатларга борганимда, албатта, ўзбек маданият марказларига ташриф буюраман, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишаман. Биз айни пайтда Россия, Туркия, Америка ва бошқа давлатлардаги бирлашмалар билан тиғиз алоқадамиз. 

Бирлашма бошқа бирлашмалар, давлат ташкилотлари билан тинчлик ҳамжиҳатликни сақлашда фаол иш юритади. 

2018 йилда пойтахтимизда барча миллат вакилларини бирлаштирувчи “Дўстлик уйи” очилди. Давлат ва жамоат тадбирларида иштирок этиш доирасида барча этномаданият бирлашмаларнинг кундалик ўзаро ҳамкорлигига дўстона муҳит яратиб, ёшларни тинчлик, дўстлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялайди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ тайёрлади, 2024-08-06, 02:31 1462
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.