26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Туркистон минтақасидаги 55-сонли жиноий ижро тизими муассасасида судланган 750 нафар фуқаро жазо муддатини ўтмоқда.

Ўтган ойдан бошлаб Ленгер шаҳар шифохонаси комиссия қарори билан мазкур муассасага тиббий хизмат кўрсатишни бошлади. Айни дамда 102 нафар судланувчи диспансер назоратига олинган. Бугунги кунда минтақанинг соғликни сақлаш соҳасига масъул раҳбари, вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев раислигида йиғилиш ўтди. 

Мазкур мажлисга Шимкент шаҳар ҳамда Туркистон вилояти бўйича жиноий ижро тизими департаменти, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, полиция ва тиббий муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда вакиллари, туман-шаҳар ҳокимликларининг масъул ўринбосарлари иштирок этишди. Тадбирда вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг раҳбари Асхан Байдуалиев маъруза қилди.

– Масала кўрсаткичларда эмас, балки ишда. Айни пайтда тиббий ёрдам хизматни кучайтириш зарур. Кўп рўйхатга олинган хасталиклар қаторида қон айланиш тизими хасталиклари, юрак хасталиклари, эндокрин тизими касалликлари рўйхатга олинган. Бундан ташқари нафас олиш тизими ва ошқозон-ичак хасталиклари, гепатит сингари касалликлар ҳам бор. Жазо муддатини ўтаётганлар ҳам давлатимиз ҳимоясида эканлигини унутмаслигимиз керак. Фуқароларнинг даволаниш тартибини кўриб чиқинглар. Ҳамкорлик қилинглар, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари. 

Сўнг мажбурий ижтимоий тиббий суғурта бўйича минтақавий штаб мажлиси ўтиб, D ва E тоифасида суғурта қилинмаган аҳолини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятимизда суғурта қилинмаган 380 мингдан зиёд одам бор. Шаҳар, туман доирасида сони жиҳатидан юқори кўрсаткичга эга 3 туман, 1 шаҳарнинг суғурта қилинмаганлар сони 170 мингдан ошади. Бу вилоятдаги ДИТС тизимидаги суғурталанмаган аҳолининг 45 фоизини ташкил этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-13, 04:22 587
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.