26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пудратчиларга талаб кучайтирилади

Вилоятда “Қишлоқда соғликни сақлаш соҳасини янгилаш” миллий лойиҳаси доирасида 49та бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассаларининг қурилиши олиб борилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни пухталаш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев раислигида мажлис ўтди. Унда олиб борилаётган қурилиш ишлари муҳокама қилинди.

– Вилоят аҳолисининг саломатлигини яхшилаш учун уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатишимиз лозим. Бу борада замонавий тиббий муассасалар муҳим ўрин эгаллайди. Вилоят раҳбари Дархан Амангелдиулининг бевосита ташаббуси билан қатор соғликни сақлаш муассасаларининг қурилиши юритилмоқда. 20та амбулатория, 23та фельдшер-акушерлик ва 6та тиббиёт пункти, шулар жумласидандир. Лоқайдлик қилган пудратчиларга чора кўрилади, – дея ҳоким ўринбосари ишларни сифатли ва муддатида бажаришни юклаб, қатор вазифаларни белгилади.

Мажлисда мутасадди бошқармалар раҳбарлари ва пудратчи ташкилотлар иштирок этди. Лойиҳалар буюртмачиси – вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Тўқтар Усипалиев сўзга чиқиб, иштирокчиларни муддатидан кечиктириб топширган пудратчи муассасаларга қонун талабларига мос жарима солинишини таъкидлади.

Мажлисда кўтарилган масалаларнинг режа асосида ҳал этилишини таъминлаш учун 10 кун муддат берилди. Улар огоҳлантиришлардан тўғри хулоса чиқариб, келгуси йиғилишгача адо этилган ишлар сифати ва ҳажмини баён этиши лозим. 

2024-08-27, 02:26 813
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.