26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент олимпиада совриндорларини табриклади

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев маросимда иштирок этаётган спортчилар ва мураббийларни Париж Олимпиадасида эришган ютуқлари билан табриклаб, ҳар бир ғалаба буюк ирода ва машаққатли меҳнат самараси эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари, аввало, Олимпиада чемпиони Елдўс Сметов ғалабасини алоҳида қайд этди.

– У мусобақанинг дастлабки кунларидаёқ Жақсилиқ Ушкемпировнинг шонли йўлини давом эттириб, кетма-кет ғалабага эришди. Мамлакатимиз тарихида илк бор дзюдо бўйича Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Елдўс билан фахрланамиз. Дарҳақиқат, кетма-кет уч марта Олимпия ўйинлари совриндори бўлиш ҳақиқий чемпионнинггина қўлидан келадиган ютуқдир. Ғалабангиз спортчиларимизни руҳлантириб, бутун халқимизни хурсанд қилди, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев мусобақадан совринли ўринлар билан қайтган бошқа спортчиларга, мураббийлар ва спортчиларни тайёрлашга ҳисса қўшган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.

– Нариман Қурбановнинг кумуш медалини тарихий ютуқ дейиш мумкин. Гимнастика усталари илк бор Олимпия чўққисини забт этишди. Демеу Жадираев ва Нурбек Ўралбайнинг ғалабаси ҳам таҳсинга сазовор. Мерганларимиздан Александра Ле ва Ислам Сатбаев нишонга отиш бўйича бронза медалини қўлга киритишди. Бу мамлакатнинг ушбу спорт турида 28 йил давомидаги илк совринидир. Совриндорлар сафига курашчи Ғусман Қирғизбаев ва боксчи Назим Қизайбай қўшилди. Умуман олганда, барча давлатлар Олимпиадага энг кучли спортчиларини йўллайди. Дарҳақиқат, энг кучлиларни енгиб, жаҳон мусобақасида ғолиб бўлиш осон эмас. Бундай жаҳон миқёсидаги мусобақада мамлакатимиз қўлга киритган ҳар бир медаль алоҳида аҳамиятга эга. Шу боис, бугун Олимпия медалларини қўлга киритган барча спортчиларимизга самимий миннатдорчилик билдираман. Нафақат спортчилар, балки ҳар бир соҳанинг кўплаб мутахассислари ҳам ғалаба йўлида тер тўкди. Спортчиларни тайёрлашга ҳисса қўшган мураббийлар, бошқа мутахассислардан миннатдорман. Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари ишга янги суръат бағишлаб, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлади. У оғир дамларда спортчиларимиз билан бирга бўлди, уларни қўллаб-қувватлади. Миллий олимпия қўмитаси бошланган ишни давом эттириб, келажакда ҳам юксак натижаларга эришади, деб ўйлайман, – деди Давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, Париждаги мусобақа олимпия спорт турларини янада қўллаб-қувватлаш муҳимлигини кўрсатди. Чунки баъзи спортчилар шоҳсупага етиб борадиган йўлда тўхтаб, кучли ўнталикдан жой олишди. Бу уларнинг маҳорати ва ғалаба қозониш истагини кўрсатади. Бироқ, Давлат раҳбари таъкидлаганидек, касбий спортда ҳам ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар мавжуд.

– Юқори савиядаги спортчиларни тайёрлаш учун давлат томонидан етарли маблағ ажратилмоқда. Бинобарин, халқаро мусобақаларда жамоатчиликнинг айрим спорт турларидан совринлар кутиши табиий. Соҳа ташкилотлари Олимпия спорт турларини ривожлантиришда йўл қўйилган тизимли хатоларни атрофлича таҳлил қилиши керак. Кенг қамровли ислоҳотлар вақти келди. Уни амалга ошириш учун эса ваколатли вазирлик, Миллий олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари лозим. Спортда ҳалол рақобат руҳи ҳукм суриши даркор. Уюшган жиноятчиликка қарши қатъий курашиб, юқори натижаларга эришишга тўсқинлик қилувчи барча омилларни бартараф этиш зарур, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари болалар ва ўсмирлар спорти билан бир қаторда оммавий спортга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

– Бу жуда муҳим вазифадир. Чунки оммавий спортни ривожлантириш орқали биз касбий спортга йўл очамиз, энг муҳими, миллат саломатлигини мустаҳкамлаймиз. Шу боис давлатимиз томонидан спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун зарур маблағ ажратилмоқда, яъни болаларнинг ёшлигидан спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароит яратилмоқда. Мамлакатимиз ҳудудларида 20 мингдан зиёд спорт майдончаси, 16 мингдан ортиқ махсус мажмуа ва заллар мавжуд. Бу иншоотларнинг барчаси тўлиқ ишлаб туриши ва спорт билан шуғулланмоқчи бўлган ҳар бир киши учун очиқ бўлиши даркор. Барча вилоят марказлари ва туманларида футбол, ​​бокс, кураш, баскетбол, ​​волейбол, ўқ отиш, стол тенниси, шаҳмат ва бошқа оммавий спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиши зарур. Бу ҳокимларнинг бурчидир. Ҳукумат эса спорт иншоотлари самарадорлигини экспертизадан ўтказиб, бу борада тегишли чоралар кўргани маъқул, – деди Президент.

Akorda.kz, 2024-08-29, 02:42 1433
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.