26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондан – Астанага

8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтади. Шу муносабат билан Туркистон вилоятида ташкил этилган «Бирлик карвони» пойтахтга йўл олди.

Тадбир давомида Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев миллий спортнинг танга илиш тури бўйича халқаро спорт устаси Ғалимжон Ижановга табаррук булоқ суви билан тўлдирилган идишни топширди ва Кўчманчилар ўйинлари иштирокчиларига муваффақият тилади.

– Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг йўналиши спорт, маданий ва илмий дастурларга мувофиқ амалга оширилади. Шу боис муҳим тадбирда нафақат вилоят спортчилари, балки маданият ва фан намояндалари ҳам иштирок этади. Мазкур лойиҳада ҳар бир вилоятнинг таниқли спортчилари бошчилигидаги карвон маҳаллий ҳудудлардаги табаррук булоқ ва қудуқлар сувини Астана шаҳрига етказади. Шу муносабат билан сув олиш маросими учун Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ичидаги «Қудуқхона»даги булоқ танланди. Кўчманчилар ўйинлари ўтадиган бош майдонга вилоятимизнинг саломи ва муқаддас сув етказадиган карвонга омад тилайман! Ушбу мусобақада юрт шарафини ҳимоя қилаётган вилоят спортчилари юксак натижа кўрсатишига ишончим комил, – деди Ертай Алтаев.

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. Унда жаҳоннинг 89 давлатидан 2000га яқин спортчи, мураббий ва вакиллар иштирок этиб, совринлар учун курашадилар. Шу жумладан, Туркистон вилоятидан 29 нафар спортчи Қозоғистон терма жамоаси сафида спортнинг 13 тури бўйича иштирок этади.            

 

24.kz, 2024-09-02, 22:43 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.