26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказди

Йиғилишда Қуролли Кучларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар сарҳисоб қилиниб, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг миллий армиямизни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш борасидаги фаолиятига танқидий баҳо берилди. 

Президент ўтган давр мобайнида Қозоғистон Республикасини янада тараққий эттириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг бошқа соҳалари билан бир қаторда ҳарбий қурилиш йўналишида кенг миқёсли замонавийлаштириш тадбирлари амалга оширилгани, бу билан қисқа даврда аниқ натижалар ҳамда Қуролли Кучларимиз қиёфаси бўйича стратегик ёндашувни шакллантиришга эришилганини таъкидлади.

Мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан Бош вазир ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров, Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов, Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаевнинг ҳисоботлари тингланди.

Хавфсизлик кенгаши давлатнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш ва армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника, шу жумладан ички мудофаа корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қуроллар билан таъминлаш бўйича таклифлар юзасидан қарорлар қабул қилди.

Бундан ташқари, Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг бошқа муҳим йўналишлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида ​​Хавфсизлик кенгаши раиси – ҚР Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасида келгуси ишларни ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди. 

                 

 

Akorda.kz., 2024-09-12, 02:36 302
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.