26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахтачиликни ривожлантириш йўллари пухталанди

Жорий йилда вилоятимизда 106,4 минг гектар майдонга пахта экилди. Тахминан 300 минг тонна ҳосил олиш режаланган. Мазкур масала вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари пахтачиликда янги технология ва усулларни жорий этиш ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Маҳсулот сифатини ошириш мақсадида бу йил янги усулда 2,5 минг гектар майдонга ғўза экилди. Сувни тежаш технологияси самарадорлигини исботлади. У сув, электр қуввати, меҳнат захиралари ҳамда минерал ўғитларни тежаб, гектаридан 60-65 центнердан ҳосил олиш имконини берди. Бу вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан 2,5 баравар юқори.

Қозоғистонда етиштирилган пахта толасининг сифати паст. Шу боис, у жаҳон бозорида талабга эга эмас. Янги технологияни жорий этиш нафақат ҳосилдорлик, балки пахта толасининг сифатини яхшилайди. Умуман, минтақада пахтачиликни ривожлантиришга доир бир неча пахта-тўқимачилик кластери барпо этилмоқда. Лойиҳани тўлиқ амалга ошириш натижасида пахта хомашёсининг аксарият қисми қайта ишланади ва пахта баҳосига қарамлик тўлиқ бартараф этилади.

Янги технологик усулнинг самарадорлиги исботланди –чигит тез илдиз ёйиб, ҳосил эрта пишиб етилади. Томчилатиб суғориш натижасида ҳосилдорлик камида икки бараварга ошади. Шу боис пахтакорлар янги инновациявий усулга ўтиш ниятида. Бу агросоҳага жўшқинлик беради. Шунингдек, вилоятда пахтани чуқур қайта ишлайдиган кўп соҳали мажмуалар ва корхоналар барпо этилиб, тайёр маҳсулотни экспортга чиқариш режаланмоқда. Шу билан бирга, юпқа матодан тикилган кийимлар ва юқори сифатли тўқимачилик буюмларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-12, 02:46 706
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.