26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республика халқ штаби аъзолари – ''Балтeкстиль''да

Республика халқ штаби аъзолари махсус ташриф билан Шимкент шаҳрига ташриф буюришди. ҚР Парламенти Мажлиси депутати, “АМАНАТ” партияси фракцияси аъзоси Бўлатбек Алиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб «Бал Текстиль» тўқимачилик корхонасига борди.

Учрашувда таниқли шифокор ва тадбиркор, Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳирбек Нишонбоев ҳам иштирок этди.

“Бал Текстиль”да Бўлатбек Нажметдинули мамлакатимиз учун тарихий ва муҳим жараён яқинлашиб келаётганини таъкидлаб, корхона ходимларини умуммиллий референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

 – АЭС қурилиши мамлакатнинг энергетик мустақиллигини таъминлаш ва иқтисодий тараққиётга ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Шунингдек, яшил иқтисодиётга ўтиш шароитида мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётида омил бўлиб ҳисобланади. АЭС Қозоғистонга ҳозирги энергетика соҳаси муаммоларини ҳал қилиш ва келажакда уни барқарорлаштиришга ёрдам беради. Шунинг учун мамлакат келажаги учун ҳар бир фуқаро ушбу референдумда фаол иштирок этиб, ўз фикрини билдириши керак, деб ўйлайман, – деди Бўлатбек Нажметдинули.

Таъкидлаш жоизки, “Бал Текстиль” МЧБ 2013 йилда ташкил этилган. Гилам, гилам маҳсулотлари ҳамда синтетик калавалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда корхонада 220дан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-09-14, 02:51 277
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.