26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Дўстлик уйи''да оқсоқоллар билан учрашув

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистон халқи Ассамблеяси Оқсоқоллар кенгашининг республика мажлиси ўтди.

Тадбирда ҚХА раиси ўринбосари, ҚР Президенти Девони – ҚХА котибияти мудири Марат Азилханов, ҚР Маданият ҳамда ахборот вазирлиги Этнослараро муносабатларни ривожлантириш қўмитаси раиси Ғалим Шўйкин, Туркистон вилояти ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ерлан Кузембаев, вилоят “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари Элмира Жанғазиева ҳамда этносиёсий тадқиқотлар институти директори Талғат Қалиев, шунингдек, Оқсоқоллар кенгаши раислари ва аъзолари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққан ҚХА раиси ўринбосари Марат Азилханов Қозоғистоннинг ҳар бир минтақасидан ташриф буюрган нуроний оқсоқолларнинг янги “Дўстлик уйи”даги учрашуви эзгуликдан нишон эканлигини таъкидлаб, ушбу иншоот барча туркистонликларнинг учрашувлар, маърифий суҳбатлар ўтказиладиган маънавият марказига айланишига ишонч билдирди.

– Оқсоқоллар кенгаши фаолияти давомида эзгу қадриятларни эъзозлашни ҳар бир фуқаронинг онгига сингдириб бориши бош вазифа ҳисобланади. Шунингдек, жамиятдаги беш ижтимоий йўналиш доирасида умуммиллий курашга сафарбарлик, Президент эълон қилган “Ишчи касблари йили” доирасида ҳар минтақада элга азиз меҳнат одамларини тарғиб этиш, ёшларга касбий йўналиш бериб, меҳнатсеварликка даъват этиш муҳим, – деди Марат Алмасули.

Ғалим Шўйкин ўз сўзида оқсоқолларнинг этнослараро соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишдаги ўрнига тўхталиб, уларнинг иштироки жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Йиғилишда элимизнинг ҳар бир минтақасидан ташриф буюрган оқсоқоллар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эл мустаҳкамлигини ривожлантириш йўлида аҳолининг давлат тузилмалари вакиллари билан учрашувлари моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, иш тажрибалари билан ўртоқлашди.

Умуман, минтақавий Оқсоқоллар кенгашининг вакиллари учрашувга ижобий баҳо бериб, бу каби тадбирлар келгусида ҳам анъанавий равишда ўтказилишини таклиф қилишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-01, 03:00 566
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.