26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саховат ёки қариялар эъзозланган кун

Шимкент шаҳри, Сайрам даҳасидаги Шоюсуф Маҳмудов раҳбарлик қилаётган ҳашаматли «Пиёла» тамаддихонасида Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Нишонбоев, Ал-Форобий, Абай, Енбекши туманлари ЎЭМБ раислари Шуҳрат Рўзиметов, Илҳом Алимқулов, Баҳодир Мирзахметовлар “Халқаро қариялар куни” муносабати билан ҳаёти ва меҳнат фаолияти кўпларга ибрат, эътиборли ва таниқли отахонлардан бир гуруҳини кутиб олдилар.

Тадбирни Ш. Рўзиметов тантанали равишда очаркан, барчани улуғ айём билан табриклади.

Шаҳар ЎЭМБ раиси Т. Нишонбоев тадбир қатнашчиларини қутлар экан, куни кеча ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркистон шаҳрига келиб, бир неча иншоотлар очилишида иштирок этгани  ҳамда 28 сентябрь куни Туркистон вилояти ЎЭМБ томонидан “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари” кунини юксак савияда ўтказилганлигини таъкидлади ва 12 октябрь куни шаҳар марказий истироҳат боғида ўтадиган байрамга таклиф қилди.

Йиғилишда иштирок этган ҚР Парламентининг собиқ депутати, Жамоат арбоби Фахриддин Қоратоев Шуҳрат Рўзиметовга Ўзбекистон Республикаси консулининг ташаккурномасини тантанали равишда топшириб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Сўзга чиққан бир гуруҳ фахрийлар шаҳар ва туман ўзбек этномаданият бирлашмаларининг фаолиятини юксак баҳолаб, келгуси ишларига омад тилади.

Ҳайит МУРОД, 2024-10-03, 20:45 737
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.