26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Жібек жолы” божхона бекатининг фаолияти жонланади

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Жўлдасов Сариоғоч туманига хизмат сафари билан борди. Туман ҳокими А. Абдуллаев билан бирга “Жібек жолы” божхона бекатида мутасадди раҳбарлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг вакиллари билан учрашди.

Учрашув чоғида икки давлатнинг ваколатли органлари чегарадан қатнайдиган автобусларнинг навбат кутмасдан ўтиши, йўловчиларга қулай шароитлар яратиш, ўтказиш бекатларини тартибга келтириш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўтказиш бекатлари барқарор халқаро йўналишлар қатнови учун алоҳида автобус йўлини барпо этиш, ҳужжат назоратини автоматлаштириш ҳақида таклифлар айтилиб, топшириқлар берилди.

Бугунги кунда транспортдаги йўловчилар умумий зал орқали ўтмоқдалар. Уларни, “Яшил даҳлиз” орқали ўтказиш йўллари кўриб чиқилмоқда. Шу муносабат билан икки мамлакат чегарасидан ўтадиган йўловчилар оқими ортиши сабабли чегара хизмати зобитларининг сони ортади. Яна йўловчи ташувчиларнинг ягона электрон маълумотлар базаси яратилади.

Юк машиналарини ўтказадиган бекат кечаю кундуз тўхтовсиз фаолият юритади.

Дарвоқе, Сариоғоч туманидаги “Жібек жолы” божхона бекати – Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасидагина эмас, балки бутун Ўрта Осиёдаги энг йирик бекатлардан бири.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-05, 01:57 671
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.