26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ас-салам''да ўтди ажойиб тадбир...

Сайрам туманининг Орис қишлоғидаги “Ас-салам” тўйхонасида Халқаро Қариялар куни, имконияти чекланганлар куни ҳамда Ўқитувчилар кунига бағишланган тантанали тадбир ўтди. Унга Орис, Кўлкент ва Қорабулоқ қишлоқларидан нуроний онахонлар ва отахонлар, фахрий устозлар ва имконияти чекланган ногиронлар таклиф қилиндилар.

Тажрибали устоз, таниқли сухандон Икром Аҳмедов дастлабки сўзни фахрий муаллим Жабборқул Серғалиев ҳамда тадбиркор Равшан Ҳайтеновларга берди. Улар барчани байрам билан қутлаб, тадбирни уюштиришда фаоллик кўрсатган Неъматжон Йўлдошев, Суннатилла Тошев ва Музаффар Йўлдошевга миннатдорчилик билдиришди. Саховатпарвар ҳомийлар туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимининг “Уйда хизмат кўрсатиш” муассасаси раҳбари Аблай Узоқов номидан ташаккурномалар топширди. 

Шундан сўнг сўз олган туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлими раҳбарининг ўринбосари Ақилбай Жақипбеков, Қорабулоқ қишлоғи фахрийлар кенгаши раиси Эркин Юсупов, “ҚР кўзи ожизлар жамияти”нинг Сайрам туман филиали раиси Тўлқин Каримшиқов, жамоат арбоби, таниқли сухандон Ҳамроқул Давронбеков, “Уйда хизмат кўрсатиш” муассасаси ходимаси Куляш Дўсқараева, ҚР спорт устаси, имконияти чекланганлар орасида стол теннисидан Қозоғистоннинг 15 карра чемпиони Тўймурод Эшимовлар давра иштирокчиларини байрам билан қутлаб, эзгу тилакларини йўллашди.

Тадбирни ташкил қилишга салмоқли ҳисса қўшган Дониёр Ҳасантоев, Нажибулла Аллануров ва Илҳомжон Абдукаримовларга “ҚР кўзи ожизлар жамияти”нинг Сайрам туман филиали раиси Тўлқин Каримшиқов номидан ташаккурномалар топширилди.

Хонандалар Бекдилда Жўлшибеков, Иззатулла Аллануров, Беҳзод Ҳамидов ижросидаги куй-қўшиқлар даврага файз киритди. Тадбир ниҳоясида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонларга ҳомийларнинг совғалари тарқатилиб, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат саватчалари улашилди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-10-08, 20:21 298
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.