26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ариснинг тараққиёт стратегияси

Арис шаҳрида саноат корхоналари сони кўпайиб, сармоя ҳажми ортмоқда. Қишлоқ хўжалиги, логистика соҳаларида муҳим лойиҳаларни амалга ошириш режаланмоқда. 

Ушбу ишларнинг барчаси Арис шаҳрининг 2030 йилгача иқтисодий тараққиёт стратегиясига киритилди. Мазкур ҳужжат вилоят ҳокимлигида ўтган махсус мажлисда таништирилди. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Арис шаҳри транзит, логистика ва саноат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиши зарурлигини таъкидлади.

– Тараққиёт стратегиясидаги ҳар бир режа ва кўрсаткичлар бажарилиши шарт. Сармоя ҳажмини янада ошириш, иш ўрнини кўпайтирадиган лойиҳалар қўллаб-қувватланиши керак. Ариснинг имкониятлари мўл. Яхши ташаббуслар бисёр. Натижа кутиб қоламан, – деди Дархан Сатибалди.

Арис шаҳри ҳокими Гулжан Қурманбекованинг таъкидлашича, ўтган 9 ой натижаларига кўра, ялпи маҳсулот ҳажми 38,5 млрд. тенгени ташкил қилди. 

Таклиф этилаётган тараққиёт режасига мувофиқ, 2030 йилгача Арисда саноат маҳсулотлари ҳажми 12,6 млрд. тенгедан 35,8 млрд. тенгега етади. Қайта ишлаш саноати 20,4 млрд. тенгега етиб, икки баравар ошади. 

2024-10-31, 02:28 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.