26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт ТЎҚАЕВ: Халқларимиз – Буюк Дашт тамаддуни ворислари

Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат делегациялари аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.

Қозоғистон Президенти давлатлараро муносабатларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталди.

– Қозоқ ва мўғул халқлари Буюк Дашт тамаддунининг ворисларидир. Ҳамкорликни янги стратегик босқичга кўтаришдан икки давлат ҳам манфаатдор. Сизнинг ташаббусингиз билан кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. «Vision-2050», “Озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги”, “Соғлом мўғул халқи” каби муҳим давлат дастурлари амалга оширилмоқда, – деди ҚР Президенти.

Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатлар ўртасида парламентлараро ва ҳукуматлараро яқин алоқалар ўрнатилганини, ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

– Савдо-иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати, саноат, сармоя, янги технологиялар, космик ўзлаштириш каби соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш зарур. Бугун имзоланадиган ҳужжатлар сиёсий ва иқтисодий телекоммуникациялар ривожига янги суръат бағишлайди, деб ўйлайман, – деди ҚР Президенти.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, Астана шаҳрида ўтган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этган мўғулистонлик спортчиларга миннатдорчилик билдирди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон мўғул талабалари учун квоталар сонини оширишга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, у икки мамлакат олимларини умумий бой тарихий меросимизни биргаликда ўрганишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, ҚР Президенти экологик, тарихий, этнографик ва иқтисодий сайёҳлик йўналишларида ҳамкорлик қилиш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

– Қозоғистон туроператорлари мўғулистонлик сайёҳларни Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси жойлашган қадимий Туркистон шаҳри билан таништириши мумкин. Чингизхоннинг тўнғич ўғли Жўши хоннинг қабри жойлашган Улитау вилояти ва бошқа сайёҳлик масканларни кўрсатиши мумкин. Шунингдек, биз Мўғулистон билан Олтой сайёҳлик кластерини ривожлантириш, умумий сайёҳлик йўналишларини шакллантиришдан манфаатдормиз, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Мўғулистон Президентини давлат ташрифи билан Қозоғистонга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Ухнаагийн Хурэлсух Мўғулистон Қозоғистон билан икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларини мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини тасдиқлади. Бугун эришилган келишувлар икки давлат муносабатларида янги саҳифа очишига ишонч билдирди.

Музокаралар якунида давлат раҳбарлари стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.  

 

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2024-10-31, 02:31 322
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.