26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакавани қабул қилди

Қасим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг 23-чи вазирлар анжуманида иштирок этиш учун Астанага ташриф буюр­ган Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава билан учрашди.

Давлат раҳбари фахрий меҳмонни Қозоғистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги самарали муносабатларнинг 30 йиллиги билан табриклади. Қ. Тўқаев мамлакатимиз ушбу молия институти билан ҳамкорликнинг стратегик хусусиятини, шунингдек, банкнинг мамлакатимиздаги йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва миллий молия тизимини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлашини таъкидлади.

Осиё тараққиёт банки 1994-2024 йилларда Қозоғистонда умумий қиймати қарийб 7 миллиард доллар бўлган лойиҳаларни молиялаштирган. Хусусан, банк Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа халқаро транспорт йўлаги қурилишида, шунингдек, Ақтўбе – Қандиғаш йўлини қайта таъмирлашда иштирок этди.

Қозоғистон Президенти янги устувор йўналишларда қўшма чора-тадбирларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Давлат раҳбари Қозоғистонда иқтисодиётни эркинлаштириш, сармоявий муҳитни яхшилаш ва мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида тадбирлар давом этаётганини таъкидлади. 

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2024-11-12, 02:27 382
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.