26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Яшил белбоғ''да иш қизғин

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди 1200 гектар майдонга 400минг тупдан зиёд саксовул кўчати ўтқазилган “Яшил белбоғ”ни кўздан кечирди. Бундан ташқари, бу ерда 900 гектар майдонга 6000 килограмм саксовул уруғи экилган. Мутахассислар саксовул майдонини кенгайтириш ҳақида таклиф ва фикрларини билдиришди.

Дархан Сатибалди “Кичик саноат парки” қошидаги “Яшил белбоғ”да олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бугунги кунда аэропорт йўналишидаги йўл бўйига 250 минг туп кўчат қўшимча ўтқазилмоқда. Кўчатларни шамолдан муҳофаза қилиш мақсадида тиргаклар ўрнатилиб, сим тортилмоқда.

Минтақа раҳбари мутасадди ташкилот раҳбарларига “Яшил белбоғ”ни сифат жиҳатидан яхшилаш, ободонлаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Жорий йилда вилоятимизда “2023-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” доирасида 2 миллион 891 минг туп кўчат ўтқазиш кўзда тутилган. Вилоятнинг аҳоли манзилларини кўкаламзорлаштириш режасига кўра, 2022-2024 йилларда 1 миллион 832 минг туп кўчат ўтқазилди ва парваришланмоқда. Бу борадаги ишлар қатъий назоратга олинган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-09, 22:43 315
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.