26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Баҳорги дала ишларига тайёргарлик бошланди

Давлат раҳбарининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини икки баравар ошириш бўйича топшириғи доирасида Туркистон вилоятида асосий капиталга сармоя жалб қилиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, минерал ўғитлардан илмий асосда фойдаланиш, замонавий сутчилик фермасини барпо этиш бўйича режалар муваффақиятли амалга оширилди. Натижада умумий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажми 1,1 трлн. тенгега етди. 

Бугунги кунда минтақада баҳорги дала ишларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу масала вилоят ҳокимининг девони мажлисида муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари Нуралхан Кўшеров мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

– Туркистон вилоятининг асосий йўналишларидан бири – қишлоқ хўжалиги. Ерга уруғ қадаш ишлари бизда бошқа минтақаларга нисбатан анча эрта бошланади. Кузда яхши хирмон кўтариш учун баҳорги дала ишларини сифатли олиб бориш зарур. Деҳқонлар, ширкат хўжаликларини қўллаб-қувватлашда барча давлат дастакларидан фойдаланиш зарур. Қишлоқ хўжалиги бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажаралиши шарт, – деди Нуралхан Кўшеров.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи Алибек Плаловнинг таъкидлашича, жорий йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони ўтган йилга нисбатан 27 минг гектарга кенгайтирилиб, 896 минг гектарни ташкил этди. Жумладан, ёзги экинлар – 518 минг гектар, кузги экинлар – 204 минг гектар, эски беда – 174 минг гектар.

Баҳорги дала ишлари учун 61,5 минг тонна имтиёзли ёнилғига эҳтиёж аниқланди. Февраль ойидан бошлаб ёнилғи, мойлаш воситалари берила бошлайди. Ёзги экинларни экишда уруғ масаласида муаммо йўқ. Минерал ўғитлар билан таъминлаш учун вилоят бюджетидан 7 млрд. тенге ажратиш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-24, 22:04 193
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.