26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар гўшаси боғу бўстон бўлади

Туркистонда барпо этиладиган янги иншоотлар ва биноларнинг лойиҳалари махсус меъморий кенгашда мунтазам муҳокама қилиб борилади. Навбатдаги кенгаш йиғилишида 16та лойиҳа кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ҳар бир қурилиш лойиҳаси пухта ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилиниши зарурлигини таъкидлади, дея хабар беради вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.

– Қурилишни бошлашдан аввал жойлашуви, иқтисодий асослари ва меъморий услубини синчиклаб ўрганиш керак. Биз хусусий сармоядорларни қўллаб-қувватлаймиз, лекин лойиҳалар талабларга жавоб бериши керак. Фақат масъул мутахассислар билан муҳокама қилингандан кейингина лойиҳаларни амалга оширишга рухсат берилади, – деди Нуралхан Кўшеров. 

Шунингдек, у таклиф этилаётган айрим лойиҳаларни якунлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Учрашув давомида маҳаллий ҳокимликлар ва тадбиркорларнинг таклифлари тингланди. Муҳокама қилинган йирик лойиҳалар қаторида маъмурий ва ишбилармонлик марказида кўргазма маркази қурилиши, Қозоғистон - Корея университети, филармония ва галерея бинолари меъморчилиги бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.

Дарҳақиқат, Туркистон вилояти мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган минтақаларидан бири. Сайёҳлик ва тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кўплаб муҳим янгиликларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шунингдек, вилоятда ишлаб чиқариш соҳасида ҳам янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу кунларда вилоят маркази – Туркистон шаҳри том маънода бунёдкорлик майдонига айланди. Бироқ тараққиёт бор жойда долзарб масалаларнинг ёнма-ён бориши аниқ. Ичимли сув ва обикор деҳқончилик, пахта нархи, Кентовдаги иссиқлик электр станциясининг фаолияти маҳаллий аҳолини ташвишга солмоқда. Қуйида халқни ўйлантираётган бошқа масалаларнинг ҳал этилиши ва келгусида минтақада амалга ошириладиган лойиҳаларга тўхталамиз.

Туркистонда янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш учун махсус иқтисодий ва саноат минтақалари ташкил этилди. “Turkistan” махсус иқтисодий минтақасида 340 млрд. тенгега 64та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар доирасида 4,5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.

Индустриал минтақаларда 18та сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда қўшимча 10та лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда. Бу лойиҳалар амалга оширилса, сармоялар ҳажми 16 млрд. тенгега етади, 1,3 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

Шунингдек, ўтган йили миллий лойиҳалар бўйича 337 киши иш билан таъминланган бўлса, “Меҳнат” йўналиши бўйича 3 мингдан зиёд иш ўрни яратилди. Шу билан бирга, Давлат раҳбарининг “10 минг нафар аҳолига 100та доимий иш ўрни яратиш” топшириғи доирасида 2 мингга яқин иш ўрни очилди. Аҳоли даромадини оширишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Ўтган даврда минтақада ижтимоий соҳада ҳам жуда муҳим лойиҳалар амалга оширилди. 250дан зиёд бино барпо этилди. Уй-жой бинолари, маданият, спорт, таълим, тиббиёт, инфратузилма иншоотлари юрт фаровонлигига хизмат қилмоқда. Шу жумладан, халқаро андазалар асосида спорт мажмуалари барпо этилди. “Туркистон Арена” ўйингоҳи, Халқаро теннис маркази, “Муз саройи”, “Олимпия маркази” спорт мажмуаси ва бошқа бинолар фойдаланишга топширилди. Буларнинг барчаси Туркистоннинг спорт салоҳиятини оширди. Вилоят марказида Туркий давлатлар универсиадаси, қозоқ кураши бўйича Осиё кубоги, республика мажмуавий спорт ўйинлари, халқаро мусобақалар ташкил этилди.

ҚР Ҳукумати томонидан шаҳарнинг савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва сайёҳлик соҳасини ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Туркистон халқаро аэропорти орқали халқаро рейслар очилмоқда.

Хорижий давлатлар ва мамлакатимиз ҳудудидан Туркистонга келаётган сайёҳлар сони тобора ортиб бормоқда. Ўтган йили Туркистон халқаро аэропортидан Истанбул ва Қувайтга бевосита рейслар очилди. Октябрь ойида Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабига бевосита рейслар йўлга қўйилди. Айни пайтда Ҳукуматга Москва, Анталия, Тбилиси ва Самарқандга авиақатновлар очиш таклифи йўлланган. Астана ва Алмати шаҳарларига ички рейслар сони кўпайтирилди.

Маъмуриятнинг хорижий авиакомпаниялар билан олиб борган музокаралари натижасида 2024 йил 16 январда Туркистон-Абу-Даби ҳаво йўналиши очилган эди. Бундай ҳаво йўлларининг очилиши Туркистон ўлкасининг хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаб, сайёҳликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Туркистон – туркий давлатларнинг сайёҳлик пойтахтига айланиши муносабати билан ўтган йили бир қанча иншоотлар фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда вилоят марказини “Туркий олам маркази”, “Дўстлик уйи”, “Ҳунармандлар маркази”, “Хилват” маънавият маркази, ер ости масжиди, “Кўргазмалар маркази”, “Шарқий бозор”, сунъий кўл ва қурилиши давом этаётган 5000 кишига мўлжалланган марказий масжид безамоқда.       

А. АБДУФАТТОҲ, 2025-02-05, 22:19 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.