26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманида 5 қаватли 47та уй барпо этилади

Сайрам туманида янги кичик туман қад ростлайди. Ушбу масала вилоят ҳокимлигида алоҳида муҳокама қилиниб, таклифлар ва режалар тингланди. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

– Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Туман ҳокими масъул бошқармалар билан ҳамкорликда ишни тизимли равишда бажариши жоиз. Биринчи навбатда инфратузилмани юритиш даркор. Ҳар бир қурилиш иншооти, иморатлар пухта, сифатли барпо этилиши жоиз, – деди Н. Кўшеров.

Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов янги кичик туманнинг режаси билан таништирди. Минтақадаги аҳоли тиғиз жойлашган ва тараққиёти юксалаётган туманда бошпана масаласи жуда муҳим. Қорасув қишлоғидаги 57 гектар ҳудудда янгидан барпо этиладиган кичик туманда 5 қаватли 47та уй-жой (2820 хонадон), қишлоқ маъмурияти биноси, бир кеча-кундузда 250 одамни қабул қиладиган замонавий шифохона, маданият уйи ва Ёшлар саройи, 600 ўринли замонавий янги мактаб, 280 ўринли болалар боғчаси, 6та тижорат иншооти ва истироҳат боғи барпо этиш режаланган. Шу билан бирга, масжид барпо этишга ҳам жой кўзда тутилган. Лойиҳадан мақсад – аҳолининг турмуш даражасини юксалтириб, бошпанага эҳтиёжини камайтириш. Туман ҳокимлиги томонидан ушбу иншоотларни муҳандислик-коммуникация тизимлари билан таъминлаш борасида лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-02-13, 01:34 611
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.