26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари бизнес вакиллари билан учрашди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармон доиралари вакиллари билан очиқ мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Давлат раҳбари нутқ сўзлаб, бу борадаги асосий мақсад ва натижаларга тўхталди. Президент томонидан белгиланган стратегик мақсад мамлакатимизнинг минтақадаги етакчи ролини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида иқтисодиётни мустаҳкамлашдан иборат эканлиги айтилди.

– Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун устувор вазифа. Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам, энг катта кучимиз ҳам шу соҳада мужассам. Аҳоли фаровонлиги биринчи навбатда ушбу масаланинг ечимига боғлиқ. Йирик инфратузилма ва индустриал лойиҳалар, рақамлаштириш ва сунъий заковат, транспорт ва логистикани ривожлантириш иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига айланиши керак. Шу билан бирга, кичик ва ўрта бизнесга кўмаклашиш ҳам доимий эътиборда бўлади. Шу боис тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказдан тортиб энг қуйи бўғингача – барча раҳбарларнинг кундалик иши бўлиши даркор. Айниқса, жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларнинг дарди билан яшамоғи жоиз, керак, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев .

Президент ўз нутқида белгиланган вазифаларни ҳал этишда давлат ва йирик корхоналар соҳиблари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

– Йирик бизнессиз Қозоғистон иқтисодиётининг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мумкин эмас. Қозоғистон иқтисодиёти тараққиётини янги босқичга кўтариш учун бизга инфратузилма, саноат ёки рақамлаштириш бўладими, йирик лойиҳалар керак. Уларни ишга тушириш тадбиркорларнинг ихтиёридадир, сиз зарур маблағ, кадрлар ва энг муҳими, билим ва тажрибага эгасиз. Шу билан бирга, нафақат сармоялар учун анъанавий жозибадор бўлган тармоқларга эътибор қаратиш, балки янги ўсиш нуқталарини излаш ҳам зарур. Бунинг учун транспорт ва логистика соҳасида улкан имкониятлар мавжуд. Яна бир истиқболли соҳа – сайёҳликдир. Хорижликлар Қозоғистоннинг мусаффо табиати, халқимизнинг бетакрор анъаналари ва тарихий меросига қизиқиш билдирмоқда. Ички туризмнинг салоҳияти беқиёс, бироқ аниқ ҳаракатга келсак, бу соҳада ҳали ҳам камчиликлар бисёр. Шу боис Ҳукумат томонидан ушбу соҳани ривожлантиришга сармоялар ҳажмини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар таклиф этилмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Президент давлат ва бизнес ўртасидаги муносабатларни рақамлаштириш муҳимлигига эътибор қаратди.

– Бу бизнеснинг бозордаги рақобатбардошлигини оширишнинг энг самарали йўлидир. Давлат учун эса бу ортиқча расмиятчиликни камайтирадиган, уюшган жиноятчилик хатарларининг олдини оладиган ва умумий самарадорликни юксалтирадиган муҳим қадамдир, – деди у.

Давлат раҳбари ўтган баҳорги сув тошқини пайтида молиявий ёрдам кўрсатган барча ишбилармонларга, “Қозоғистон халқига” жамғармасига ҳисса қўшган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди. Жамғарма маблағлари соғликни сақлаш ва таълим соҳаларидаги долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилади.

– Бугун очиқ ва фойдали суҳбат бўлди. Хулоса ўрнида такрор айтмоқчиман: мамлакатимиз ишлаб чиқаришига сармоя жалб этиб, доимий иш ўринлари яратаётган ҳалол тадбиркорларни давлат доимо қўллаб-қувватлайди. Ҳаммангизни яхши биламан. Сўнгги уч йилда давлат ва бизнес ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро англашув сезиларли даражада мустаҳкамланганди. Мен сизларнинг давлат манфаати йўлидаги ватанпарварлик нуқтаи-назарингизни юксак баҳолайман. Биз ислоҳотлар йўлидан бормоқдамиз. Ушбу ислоҳотларни халқнинг кўмагисиз амалга ошириш амри маҳол. Қозоғистоннинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган стратегиямиз ишбилармон доиралар томонидан қўллаб-қувватланганини алоҳида таъкидламоқчиман. Давлат Ҳукумат ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали тадбиркорларнинг қонуний фаолиятига ҳеч қандай тарзда аралашмаслиги керак. Бу менинг қатъий талабим, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

– Квазидавлат шўъбаси субъектларини ташкил этишга мораторий жорий этилди. Тадбиркорлик вакиллари тартибга солинадиган харидлар учун ариза берган ҳолларда давлат корхоналарининг иштироки қонуний равишда чекланди. Тадбиркорликни соҳа идоралари томонидан асоссиз тазйиқ ва ноқонуний текширишлардан ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилди. Жиноят кодексининг беш моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди, – деди Давлат раҳбари.

Президент ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи)нинг юқори чегараси тўғрисидаги қарорни Ҳукумат аниқ ҳисоб-китоблар асосида қабул қилиши кераклигини таъкидлади.

– Ҳар қандай ислоҳот чуқур таҳлил қилингач, ҳаётга татбиқ этилиши керак. Иқтисодиёт тармоқларининг ўзига хос хусусиятларини инобаатга олган ҳолда турли шаклларни ишлаб чиқиш зарур. Мен илгари қўшилган қиймат солиғи бўйича ўз фикримни билдирмаганман. Чунки расмий мартабамга кўра, ҳар бир сўзим, фикрим қатъий буйруқ сифатида қабул қилинади. Шунга қарамай, мен бу масала юзасидан ўз фикрларимни билдирмоқчиман.

Қандай бўлмасин, қўшилган қиймат миқдорларини чуқур таҳлил қилиб қабул этиш керак.

Ҳукумат тўғри ҳисоб-китобларга асосланиб, малакали мутахассислар, такрор айтаман, малакали эксперт ва тадбиркорлар, албатта, депутатлар фикрини тинглаб, якуний қарорни қабул қилгани маъқул.

Бир нарса аниқки, Ҳукумат таклиф қилаётган ҳозирги миқдор жуда юқори. Аниқ рақам бердингиз. Бу жамият томонидан қизғин муҳокама қилинди. Ҳатто баъзи ҳолларда ноўрин сўзлар айтилди. Бироқ, бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган таклиф эди.

Такрор айтаман, Ҳукуматнинг бу борадаги ишлари бизнес, жамият, тадбиркорлар, экспертлар, яъни барча томонларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда давом этиши керак.

Бу йил аниқ қарор қабул қилиниши керак.

Бугун билдирилган фикрлар ҳам инобатга олинади. Давлатга энг мақбул ечим керак, яъни бир томондан тадбиркорликка тўсқинлик қилмайдиган, балки қулай шарт-шароит яратадиган самарали йўл топишимиз, иккинчи томондан эса солиқ интизомини мустаҳкамлашимиз ва бюджет даромадларини оширишимиз жоиз. Мамлакатимизда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга, аввало, сизларга таянамиз. Тадбиркорлик қанчалик ривожланса, халқимиз шунча фаровон ҳаёт кечиради, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг муваффақияти – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.         

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-02-10, 21:38 376
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.