26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Берик Уали: Масъулиятнинг юки енгил булмайди

«Айқын» газетаси Қозоғистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – матбуот котиби Берик Уали билан мусоҳаба уюштирди.

– Берик Уалиули, яқинда ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтди. Унда Давлат раҳбари мамлакат тараққиёти манфаатларига мос келадиган кўплаб мақсадларни илгари сурди. Улардан қайси муҳим ташаббусларни алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

– Бу – ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган жуда кенг шаклдаги учрашув. Йиғилишда Ҳукумат аъзоларининг галдаги фаолиятининг асосий йўналишларига устувор аҳамият қаратилади. Бинобарин, Президентимизнинг кенгайтирилган йиғилишдаги ҳар қандай топшириқ ва ташаббуслари мамлакатимиз тараққиёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Қасим-Жўмарт Тўқаев сиёсий фаолликни ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги аниқ қадамлар билан уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Яъни, туб бурилишларга йўл очган ислоҳотларнинг ижроси юрт фаровонлигида ҳам ўз ифодасини топиши керак.

Шу билан бирга, бир йил аввал янгиланган Ҳукумат зиммасига ҳам улкан масъулият юкланган. Чунки, Президентимиз таъкидлаганидек, «Бугунги вазият жаҳон ҳамжамиятига осон эмас. Йирик давлатлар ўртасидаги турли қарама-қаршиликлар, жумладан, иқтисодий санкция сиёсатининг кучайиши, кенг кўламли можаролар, тинч аҳолининг азоб-уқубатларига сабаб бўлаётган қуролли тўқнашувлар бугунги кунда дунё давлатларини ташвишга солмоқда. Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ҳам аниқ сезилмоқда. Технологик пойга натижалари мисли кўрилмаган рақобатни юзага келтирди. Бу каби вазифалар мамлакатимизни барча соҳаларда юзага келган мураккаб вазифаларни тезкорлик билан, ҳаттоки ташаббускорлик билан ҳал этишга ундайди.

Давлат раҳбари асосий эътиборни бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш, давлат тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олишга қаратиш зарурлигини таъкидлади. Президент маърузасининг асосий мазмуни шундан иборат.

– Давлат раҳбари бу йилги маърузасида ҳам аксарият иқтисодий тараққиёт масалаларига урғу берганлиги сезилади...

– Иқтисодиёт – давлат тараққиётининг асосий таянчи. Албатта, юқорида таъкидланганидек, дунёда содир бўлаётган турли зиддиятлар оқибатлари мамлакатимизнинг иқтисодий аҳволига таъсир кўрсатмай қолмайди. Чунки Қозоғистон жаҳон ҳамжамиятининг фаол аъзоси. Бу бизнинг асосий тамойилимиз, иқтисодиётга ҳам тааллуқлидир. Шу боис дунёвий савдо тизимидаги ҳар қандай узилиш муқаррар равишда бизнинг иқтисодиётимизга таъсир кўрсатади. 

Бундай вазиятда ўринли савол туғилади: барқарор тараққиётни қандай таъминлашимиз мумкин? Президент бу ҳақда аввал ҳам фикр билдирган. У Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида мазкур ҳаракат стратегиясини яна бир бор эслатиб, Ҳукумат ва ваколатли идоралар раҳбарларининг асосий масалаларига тўхталди. Хусусан, мамлакат иқтисодиётини ранг-баранглаштириш жуда муҳим йўналишдир. Президент қайта ишлаш саноатида ижобий жўшқинлик кузатилаётгани ва соҳага мақбул шароитлар яратилаётганини таъкидлади. 

Давлат раҳбари танқид қилган йирик саноат лойиҳаларини ишга туширишдаги сусткашлик алоҳида эътибор талаб қилади.

Президентнинг фикрича, бу ишни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилган активларни давлат хазинасига қайтариш билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак. Ҳукуматга ўрта бўғин корхоналар кластерини шакллантириш вазифасини қўйди. У айни дамда дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан самарали фойдаланилаётган сайёҳлик соҳаси имкониятларидан ҳам даромад олиш зарурлигини таъкидлади. Агросаноат мажмуаси салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар мавжуд. Иқтисодиётни молиялаштириш бўйича иккинчи даражали банклар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Ўзлаштириш қийин бўлган конларни иқтисодий муомалага киритиш юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Яна бир муҳим масала мавжуд: Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида қўшимча қиймат солиғини ошириш бўйича таклиф киритилгани барчага аён. Бу масала жамиятда қизғин муҳокама қилинди. Бу борада кенг жамоатчиликдан тортиб, мутахассисларгача ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Президентимиз ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратиб, ўтган ҳафтада мамлакатимиз бизнес вакиллари билан учрашувда ўз фикрларини билдирди. Давлат раҳбари ҳар қандай ислоҳотни чуқур таҳлил қилиш ва жиддий юритиш зарурлигини таъкидлади. Президентимиз бу борада турли йўлларни кўриб чиқди ва қўшимча қиймат солиғи миқдорини оқилона тарзда белгилаш зарурлигига урғу берди. Ҳукуматнинг бу борадаги ишлари бизнес, жамият, таҳлилчилар ва депутатлар, яъни барча томонларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда давом этиши зарурлигини таъкидлади.

Шу тариқа Давлат раҳбари стратегик йўналишларни белгилаб берди. Эндиликда Ҳукумат аъзолари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ушбу вазифаларни ижросини таъминлашга ихлос билан, бор куч-ғайратини сафарбар этган ҳолда киришишлари керак. Шу билан бирга, Президентимиз иқтисодиётнинг барча тармоқларига сармоя жалб этиш жуда долзарб эканлигини таъкидлади.

– Дарҳақиқат, Қасим-Жўмарт Тўқаев чет элдан сармоя жалб этиш ҳақида тўхтовсиз гапиради. Умуман олганда, бугунги кунда мамлакатимиздаги сармоявий аҳвол қандай?

– Маълумки, Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда Сармоявий штаб тузилган. Бу тузилма амалдорона тўсиқларга, гуруҳлар манфаатларига қарши тура оладиган, сармоядорларни қонуний ҳимоя қиладиган тизимга айланиши керак. Штабнинг самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилган, унинг ижроси бевосита Қасим-Жўмарт Кемелулининг назоратида. Шу билан бирга, Президент Ҳукуматнинг вазифаси нафақат сармоядорларнинг муаммоларини зудлик билан ҳал этиш, балки мамлакатдаги умумий сармоявий вазиятни яхшилашдан иборат эканини таъкидлади.

Ўтган йил охирида республика нашрлари учун ёзган мақоламизда таъкидлаганимиздек, Президентимиз 2024 йил мобайнида йигирмадан ортиқ давлатда бўлди. Кўплаб халқаро учрашувларда иштирок этди. Буларнинг барчасида у биринчи бўлиб давлат раҳбарлари ва хорижий ишбилармонлар билан учрашиб, мамлакатимиздаги турли соҳаларга сармоя жалб этиш борасида бевосита ташаббус кўрсатмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётга сармоя жалб этишда улкан муваффақиятларга эришмоқда. Аммо Президент бу билан чекланиб, тўхтаб қолмаслик зарурлигини таъкидлади. Чунки, биринчидан, мамлакатда бюджет тақчиллиги мавжуд.

Сармояларнинг камайишини бюджет ҳисобидан қоплаш фақат қисқа муддатли натижа беради. Шу боис минтақалар ва Алмати шаҳрига жалб этиладиган сармояни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ҳукуматдан барча даражада ягона экотизимни яратиш талаб этилади. Марказда, йирик шаҳарлар ва минтақаларда сармоядорларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратилади.

Иккинчидан, жаҳонда нодир металларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ортган самарали фойдаланиш зарур. Бунинг учун мамлакатимиз салоҳиятини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, Ҳукумат раҳбари мамлакатимизда ушбу йўналишда 17та янги кон очилганини айтди. Улар орасида литий кимёвий унсури алоҳида ўрин тутади. Бу соҳага сармоя жалб қилинса, илғор технологиялар жорий этилса, хорижий ва маҳаллий сармоядорлар учун тенг шароитлар яратилса, мамлакатимизда сармоявий муҳит сезиларли даражада яхшиланиши аниқ. Эндиликда сармоядорларга ушбу ҳудудда геология-қидирув ишларини юритиш учун барча имкониятлар яратилмоқда. Яъни, улар ўз маблағлари эвазига қидирув ишларини олиб борадилар ва ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Ҳозир мамлакатимизда ер ости бойликларидан фойдаланиш борасида ислоҳотлар олиб борилмоқда, унинг қонуний дастури ишлаб чиқилмоқда. Умуман, ўтган йил жалб этилган сармоялар ҳажми аввалги йилга нисбатан сезиларли даражада камайган. Бу – тушунарли. Чунки ҳозир дунё бўйича сармоя жалб этишга талаб кучли. Барқарор тараққиётни таъминлашда сармоялар алоҳида ўрин эгаллайди. Давлатимиз раҳбари иқтисодиётга сармоя жалб этиш мамлакатимизнинг жаҳон харитасидаги ўрнини белгилаб беришини таъкидлаб, бу борадаги ишларнинг аҳамияти залворли эканлигини таъкидлади.

– Инфратузилмани ривожлантириш масалаларида қайд этилган лойиҳалар қай даражада амалга оширилмоқда?

– Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизнинг қатор шаҳарларидаги иссиқлик таъминоти тизимларида қишнинг совуқ кунларида носозликлар юзага келди. Бундай ҳодисалар мамлакат обрўсига путур етказиши шубҳасиз. Шу муносабат билан Президент тариф сиёсатини бозор талаблари асосида қайта кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берди. Чунки МДҲ мамлакатларидаги нархлар бизнинг бозордагидан анча юқори. Бу контрабандага оид жиноятларни юзага келтирадиган ҳолат. Ваколатли идораларимиз ҳатто чегара бекатлари остидан ёқилғи ташиш учун ер ости йўли ковлаш ҳолатларини ҳам аниқлаган. Шу сабабли, энергия, иссиқлик ва сув учун истеъмол баҳоларининг ўзгариши коммунал хизматларнинг ўз вақтида янги андазаларга мослашишига имкон беришини унутмаслик керак. Президентимиз таъкидлаганидек, эскирган энергетика иншоотларини замонавийлаштириш керак. Энергия тақчиллиги ортиши билан атом энергиясига талаб ортиб бормоқда. Бу борада, Қозоғистонда атом саноати учун зарур бўлган ёқилғи манбаларининг йирик захиралари мавжудлиги маълум. Яъни биз уранга бой давлатмиз. Шунингдек, электр тармоқларини бириктириш, буғ-газ станциялари ва қувурларини қуриш ишларини якунлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Қозоғистон сўнгги йилларда транспорт ва транзит инфратузилмаси бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хитойдан Европага юкларнинг Қозоғистон ҳудуди орқали ўтишини таъминлаш мақсадида автомобиль йўллари билан бирга темир йўллар, денгиз йўллари, кўплаб иншоотлар ишга туширилди.

Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Давлат раҳбари Транскаспий йўналишини ривожлантириш доирасида "Мойынты – Қызылжар" йўналишида янги темир йўл қурилишини бошлаш, Қизилжар станциясидан Ақтау портигача бўлган кўплаб участкаларни замонавийлаштириш бўйича топшириқ берди. "Алтинкўл – Жетиген" темир йўлини кенгайтириш вазифаси бундан мустасно эмас. Буларнинг барчаси Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги транспорт йўлагини ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, мамлакатимизнинг қатор шаҳарларида янги ҳаво терминаллари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Президент юк ва йўловчи терминаллари, логистика марказлари, замонавий хизмат кўрсатиш иншоотларини ўз ичига олган тўлиқ экотизим яратишга бел боғлаган. Бу борада Қозоғистон ўз иқтисодиётига тегишли даромаддан қуруқ қолмаслиги керак. Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ушбу транспорт-транзит ва логистика салоҳиятини ривожлантиришга бағишланади.

– Рақамлаштириш соҳасида етакчи ўринга эга бўла оламизми?

– Маълумки, жаҳон савдоси электрон тизимга ўтган. Мамлакатимиз давлат хизматларини рақамлаштириш борасида улкан муваффақиятларга эришди. Фахр билан айтишимиз мумкинки, бу борада биз кўплаб ривожланган давлатларнинг рақамли тизимларидан олдиндамиз. Бироқ, бу тўхтовсиз тараққий этаётган соҳа бўлганлиги боис, ахборотни ҳимоя қилиш ва ушбу тизимнинг узлуксиз ривожланиши жуда долзарбдир.

Биз оммавий ахборот воситаларидан Америка ва Хитой дастурлари ўртасидаги рақобат ҳақидаги маълумотлар билан танишмиз. Мисол учун, Хитой DeepSeek дастурини атиги 6,5 миллион долларга яратди. Унинг самарадорлиги миллиардлаб доллар сарфлаган платформалардан ошиб кетди. Ушбу замонавий давр эҳтиёжларини нафақат тўлиқ англаш, балки уни жамиятимизга фаол жорий этиш мақсадида Давлат раҳбари сунъий заковат соҳасидаги етакчи арбоблар билан тез-тез учрашиб туради.

Яқинда у ушбу соҳадаги хитойлик тадбиркор Ли Кай Фуни қабул қилди. Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Хитой тажрибасини атрофлича ўрганиш борасида топшириқлар бергани бежиз эмас. Бу соҳада ҳали олдимизда забт этиладиган улкан марралар турибди. Умуман олганда, бу йўналишда рақамлаштириш соҳасида минглаб мутахассислар тайёрлашдан тортиб, Астанада Al-Sana сунъий заковат ўқув марказини очишгача бўлган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Янги таҳдидлар ҳам мавжуд. Ҳозирги вақтда киберфирибгарликдан ҳимояланиш масаласи жуда муҳим. Мазкур жиноятнинг 80 фоизи очилмагани ихтисослашган махсус хизматларимизнинг рақамли салоҳиятини янада яхшилашни тақозо этади. Чунки фуқаролар хавфсизлиги давлат учун биринчи ўринда туриши керак.

– Давлат кўмагида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида аниқ нима дея оласиз?

– Президент давлатнинг зиммасидаги ижтимоий мажбуриятларни адо этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Таъкидлаш жоизки, кредитларнинг маълум қисмини тўлаш, манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имтиёзлар беришни тизимли йўлга қўйиш каби аввалдан аҳолига манзур бўлган ташаббуслар билан бир қаторда, айни пайтда соғликни сақлаш, таълим, фан соҳаларидаги лойиҳаларни адолатли молиялаштиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. Ҳаммаси қонун доирасида амалга оширилмоқда.

Қишлоқларда 460та дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш масканлари фойдаланишга топширилди. Йил охиригача яна 200га яқин иншоот фойдаланишга топширилади, 32та касалхона таъмирланади. Президентимиз бу борадаги кенг кўламли ишларни тезлаштириш юзасидан кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, келгуси йилда барча туман шифохоналарида замонавийлаштириш ишлари олиб борилади.

“Бадастир мактаб” лойиҳаси жорий йилда ниҳоясига етказилади. Унинг катта қисми уюшган жиноятчилик йўли билан қўлга киритилган маблағларни ундириш ҳисобидан молиялаштирилган. Президент топшириғи бўйича уч йил давомида яна 1300та мактаб таъмирланади.

Энг муҳими, жорий йил “Ишчи касблари йили” деб эълон қилинди. Жорий йил талабга эга кадрлар тайёрлаш, меҳнат кишисининг обрўсини юксалтиришга эътибор қаратилади. Давлат раҳбари фуқаролар мурожаатларини тинглаш зарурлигини таъкидлади. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди. Шу билан бирга, давлат девони самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди.

– Президент нутқида кўпчиликнинг эътиборини жалб этган жиҳат унинг мамлакатимизга лақаб қўйганлар ҳақида айтган гаплари бўлди. Эътибор берганимиздек, Давлат раҳбари мамлакат нуфузини шакллантиришда жамиятдаги барча жараёнларни назорат қилади...

– Албатта. Ҳозирда одамлар ижтимоий тармоқларда керак-нокерак маълумотлар тўфонидан ўзини ҳимоя қила олмай, турли ғояларни тафаккурида таҳлил қилмай, ишониб кетаётганлигига гувоҳмиз. Афсусларки, айрим фуқароларимиз қимматли вақтларидан унумли фойдаланиш ўрнига, бемаъни гапларга учиб, нотўғри йўналишда кетаётганлигини билдириш мақсадида айтилган фикр эди. Давлат фуқароларнинг хоҳиш-истакларини чекламайди. Аммо ижтимоий тармоқлардан жамоатчилик фикрини чалғитмай, илғор ғояларни илгари суриш борасида самарали фойдаланиш мумкин. Бинобарин, жамият обрў-эътиборига путур етказувчи, жамоатчилик фикрини чалғитишга қаратилган ёлғон маълумотларга тўсиқ қўйиш зарур. Президент мана шунга даъват этди.

Эл номини фуқаролари улуғлайди. “Қонун ва интизом” тамойили ҳам шунга асосланади. Биз ўз ҳуқуқимизни ҳимоя қилганимиз каби давлатимиз обрўсини, шуҳратини ҳурмат қилишимиз керак. Шундагина юртимиз юксалади. Бир-биримизга ноўрин тош отавермай, давлатчилигимизни мустаҳкамлашда давом этганимиз маъқул. Қадир Мирза Алининг “Мустақилликни ҳар лаҳзада ҳимоя қилиш керак” деган ибораси бор. Давлат шаънини ҳимоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи. 

Суҳбатдош Гулзина БЕКТАС, 2025-02-13, 01:29 490
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.