26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Энергетика вазири – Кентов шаҳрида

Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев Кентов шаҳрига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Мақсад – 28 январь куни ўтган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишидаги Давлат раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаб, минтақадаги инфратузилмани ривожлантириб, энергетик салоҳиятини ошириш.

Вилоят ҳокимлигида ўтган мажлисда А. Сатқалиев минтақадаги энергетика соҳасига оид масалаларни ҳал қилиш йўллари ҳақида фикрларини айтиб, муҳим лойиҳаларни муҳокама қилди. 

Вилоят ҳокими Н. Кўшеров вилоятда энергетика тақчиллигини бартараф этиш, янги қувват манбаларини ишлаб чиқарадиган станциялар қурилишига оид таклифларини баён қилди. 

Жумладан, Туркистон ва Кентов шаҳарларидаги иссиқлик тизимларини янгилаш, Туркистон шаҳридаги “Ясси” ва “Марказий” станциялари орасидаги 110 кВ электр тизимлари қурилиши, вилоят аҳолисини газ билан таъминлаш ишини давом эттириш ва бошқа масалалар айтилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари З. Жўлдасов инфратузилма, газ, электр соҳаларида амалга оширилган ишларни баён этди. 

Таъкидлаш жоиз, ўтган йили Кентов шаҳридаги Иссиқлик станцияси янгиланди, қозонхоналар замонавийлаштирилди. Иситиш муаммоси ҳал бўлди. Вилоятнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Сайрамда 1000 Мвт, Тулкибошда 320 Мвт, Кентовда 240 Мвт газ турбинали станциялари, шунингдек, Саврон, Сайрам туманларида 785 Мвт, Байдибек туманида 350 Мвт қувватга эга электр станцияларини барпо этиш режалаштирилган. Вилоятда 278,6 МВтга эга 24та энергия иншоотлари фаолият юритмоқда. 2024 йилда Келес туманидаги “Қизиласкер”, Туркистон шаҳридаги “Солтүстік” станциялари электр тармоқлари билан фойдаланишга топширилди. 2024 йилда 53 аҳоли манзили (81 минг аҳоли) газлаштирилди. Натижада газ билан таъминланган аҳоли манзиллари сони 563тага етди. Минтақада электр тармоқларини янгилаш ва аҳоли манзилларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш тадбирлари давом этади. 

Шунингдек, вазир Кентов шаҳридаги 5-сонли Иссиқлик-энергетика маркази(ИЭМ)даги қайта қуриш ишлари билан танишди.

Мутасаддиларнинг аҳолини сифатли иссиқлик билан тегишли даражада таъминлаш, вазиятни назорат қилиш, шунингдек, иссиқлик тармоқларини таъмирлашга оид амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларини тинглади.

Давлат раҳбари топшириғига кўра Кентов шаҳрини сифатли иссиқлик билан таъминлаш мақсадида «Кентау шаҳридаги 7,8,9,10,11,12-сонли ИЭМ қозонхоналарини таъмирлаш” лойиҳаси тайёрланиб, иссиқлик манбаларини янгилаш учун маблағ ажратилган. Станция 1934 йилда барпо этилган. Унинг қурилмалари 1954 йилда ўрнатилган. Сўнгги йирик қурилиш ишлари 2012 йилда амалга оширилган. Ҳозир Кентов шаҳридаги 5-сонли ИЭМ таъмирланиб, шаҳардаги хонадонларни тўлиқ иситмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 6 қозонхонада қайта қуриш ишлари юритилди. Бундан ташқари, 2та қозонхона таъмирланди. Шаҳардаги 6,6 чақиримли магистраль иситиш тармоқлари ҳам таъмирланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-02-15, 02:12 316
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.