26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро ҳамкорлик доираси кенгаймоқда

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев расмий ташриф билан Иордания Ҳошимийлар Қироллигига борди

Қизғин музокаралар якунида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Қироли Абдулла ибн Ал-Ҳусайн II қўшма баёнот қабул қилди.

Шунингдек, Давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида саноат кооперацияси масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми;

2. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Атом энергияси бўйича комиссияси ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

3. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Саноат, савдо ва таъминот вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

4. “Самұрық-Қазына” Миллий компанияси ҲЖ ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги  Сармоялар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

5. “Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиомажмуаси” республика давлат корхонаси ва Иордания радио ва телевидение корпорацияси (Jordan Radio and Television Corporation) ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг Иорданияга расмий ташрифи доирасида 10та идоралараро ва тижорат ҳужжатлари имзоланди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари Абдулла ибн Ал-Ҳусайн IIни “Алтын Қыран” ордени билан тақдирлади.

Сўнг Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев расмий ташриф доирасида Иордания музейига борди.

Akorda,kz. маълумотлари асосида, 2025-02-22, 02:23 93
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.