26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилади

Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди. Эндиликда лойиҳа кодекси, шаҳарсозлик меъёрларини тасдиқлаш, ҳудудий рамзлардан фойдаланиш тартиби ўзгаради.

Туркистоннинг рамзига айланган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси яқин атрофида баланд бинолар қуриш тақиқланади. Шунингдек, шаҳарнинг тарихий-маданий мерос иншоотларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Янги ҳужжатга кўра, Ер кодекси ва тўртта қонунга ўзгартишлар киритилади. Улар шаҳарда сайёҳлик индустриясини ривожлантиришга қаратилган.

ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Арман Қасенов 2025 йилда шаҳарда қандай янги иншоотлар қурилиши режалаштирилганлигини маълум қилди.

– 2025 йилда қуйидаги лойиҳалар жорий этилади:

* “Парасат” ва “Астана” истироҳат боғларини барпо этиш. Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард тенге ажратилади;

* “Туркистон” махсус иқтисодий минтақасида муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш. Ушбу мақсадлар учун 7 миллиард тенге ажратиш режаланган;

* Ихтисослаштирилган олимпия захиралари ўсмирлар спорт мактаби учун спорт мажмуаси қуришга 3 миллиард тенге;

* спорт мажмуалари ва эшкак эшиш канали қуришга 4 миллиард тенге;

* кўп тармоқли мажмуавий отчопар қурилишига 13 миллиард тенге ажратилади, – деди у.

 

 

2025-02-14, 21:20 259
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.