26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатлар божхона бекатларининг фаолияти билан танишди

Вилоят маслаҳати раиси Нурали Абиш етакчилигидаги депутатлар – Мағауия Турисбеков, Дулатбек Абиш, Алмас Салимов, Жўмарт Абдибаев, Нуржан Жамалбеков, Жарқинбек Қанаев, Ғани Райимбеков, Бақитжан Серманизов, Ержан Усентаев, Ержан Қўсмамбетов, Бекжан Айтқулов Мақтаарал, Келес, Сариоғоч туманларидаги божхона бекатларининг фаолияти билан танишиб, таҳлил қилишди.

Боиси ушбу масалани минтақа аҳолиси тез-тез кўтариб, фикр билдиришмоқда.

Бу борада вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия мажлисида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров божхона соҳасидаги муҳим масалаларни эътиборга олган ҳолда мутасаддиларга “Атамекен”, “Қапланбек”, “Қазиғурт” божхона бекатларини таъмирлашни муддатида тугатиш ва “Жибек жўли” божхона бекатини тўлиқ янгилаш ишларини сифатли адо этишни топширган эди.

Божхона бекатларида одамлар ва машиналар тўпланиб қолишининг олдини олиш, импортга чиқариладиган маҳсулотларни декларациялашни қатъий назорат қилиш, халқаро юк айланими ҳажмини орттириш бўйича таклифлар киритиш, божхона бекатлари ва ўтказиш пунктларидаги йўловчилар ва юклар хавфсизлигини таъминлаш масалалари айтилиб, тегишли топшириқлар берилган.

Ушбу тадбирлар ижроси билан танишган депутатлар ўз фикрларини билдирди. Депутатлар бекатлардаги қурилиш бўйича пудратчиларга иш суръатини ошириш зарурлигини, сифатга қатъий амал қилиш кераклигини айтишди.

Яна бир муҳим масала – чегара божхона бекатлари атрофида инфратузилманинг, яъни, умумий овқатланиш, дам олиш, ҳожатхона йўқлиги йўловчиларга муайян қийинчиликлар туғдирмоқда.

Халқ вакиллари божхона бекатлари атрофида пулларни ноқонуний айирбошлаш фуқаролар ўртасида жанжалларга, дўқ-пўписа, фирибгарлик ҳолатларига сабаб бўлишини таъкидлашди. Шу боис, божхона ходимлари тартибни кучайтириш мақсадида, полиция идораларининг патруль хизматини кўпайтириш орқали назоратни кучайтиришни сўранди.

Ўзбекистон Республикаси “Ғишт-Кўприк” ўтказиш пункти билан қурилишни тугаллаш учун 4 ойга ёпилгани боис, “Жибек жўли” ўтказиш пункти ҳам вақтинча фаолиятини тўхтатди. Эндиликда, одамлар “Қапланбек” ва “Навоий” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланмоқда.

Пиёда йўловчилар ҳаракати “Қапланбек”, “Б. Қўнисбаев” ўтказиш пунктлари ва 

“Сирдарё”, “Целинный” назорат-ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилса, юк машиналари одатдагидек “Б. Қўнисбаев”, “Атамекен”, “Қазиғурт” ва “Тажен” ўтказиш пунктлари орқали, темир йўл ҳаракати эса “Сариоғоч” ва “Бейнеу” темир йўл ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади.

Депутатлар гуруҳи божхона бекатларини таҳлил қилиш жараёнида аниқланган масалаларни доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиб, таклиф ва мулоҳазаларни тегишли давлат идораларига йўллашади.

Вилоят маслаҳатининг матбуот хизмати, 2025-02-15, 02:11 248
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.