26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Этномедиация ривожига бағишланган тадбир

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да ҚХАнинг 30 йиллигига бағишлаб “Этномедиация” мавзуида уч кунлик семинар ўтди.

Унда миллатлараро тинчликни сақлаш, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш, низоларнинг олдини олиш борасидаги истиқболли ғоялар муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари ва ички сиёсат бўлимлари раҳбарлари, қишлоқ ҳокимлари, “Жамоат тотувлиги” ДККнинг туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев Давлат раҳбарининг топшириғи га кўра ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди. ҚХАнинг этномедиация соҳасидаги “Тотувлашиш ва муросага келиш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида йил сайин семинарлар ўтказилаётганини айтиб, минтақада этномедиация хизматини тарғиб қилишда зарур тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади ва бу борада ҳамкорликда иш юритишга чақирди.

Тадбирда касбий медиатор Гулжан Қўжахметова, вилоят ҚХА қошидаги Медиация кенгашининг аъзоси, касбий медиатор Жулдиз Ўтегенова, ҚР Президенти қошидаги Давлат бошқаруви академиясининг Абай вилояти филиали директори Асет Абжақов иштирок этиб, медиация соҳасига оид мавзуларда маъруза қилди. Тадбир иштирокчилари нотиқларга савол бериб, фикр аламашишди. Семинар поёнида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-05-24, 02:28 36
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.