26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим масалалар халқ ноиблари эътиборида

Вилоят маслаҳатининг 2025 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ, июнь ойида ўтадиган сессияда вилоят сафарбарлик тайёргарлиги, минтақавий мудофаа ва фуқаро муҳофазаси бошқармаси раҳбарининг ҳисоботи тингланади. 

Шу муносабат билан вилоят маслаҳати раиси Н. Абишовнинг буйруғи билан муваққат депутатлик комиссияси ташкил этилди. Муваққат комиссия ушбу бошқармага қарашли иккита муассасага ташриф буюриб, фаолияти билан танишди. 

Вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, ижтимоий-маданий тараққиёт, давлат ҳуқуқи ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ҳамда депутат одоб-ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссия раиси Алмас Салимов, вилоят маслаҳати депутатлари Қайрат Салибек, Бахит Басимбек, Инара Намазбаева, Талғат Садуовлар муассасаларнинг фаолияти билан танишди. 

Туркистон минтақавий аскарга чақирилувчиларни тўплаш маркази ҚР Қуролли кучлари ва ҳарбий тузилмаларни шакллантириш мақсадида вилоятнинг барча туманларидан 18дан 27 ёшгача бўлган ўсмирларни ҳарбий хизматчилар сафини тўлдиришга ҳисса қўшади. 

Ушбу марказнинг янги биноси барча санитария ва ёнғин хавфсизлиги андазаларига мувофиқ жиҳозланган, кунига 100 нафаргача чақирилувчини қабул қилиш имкониятига эга. 

Бинода ётоқхоналар, руҳий тестлар учун хона, тарбия ва ахборот хоналари мавжуд. 

Ошхонада барча зарур жиҳозлар муҳайё, тиббий комиссия ва ҳарбий қисм вакиллари учун махсус жиҳозланган хоналар бисёр. 

Бино тўлиқ интернет тармоғи билан таъминланган, темир йўл станциясига аскарга чақирилувчиларни ташиш учун махсус транспорт хизматда. 

Чақирилувчиларни флюрография текширувидан ўтказиш учун мобиль рентген ускунаси ишлаб турибди. 

Депутатларга муассасаларни оралаш давомида қатор таклифлар айтилди. Ушбу масалалар халқ ноиблари томонидан доимий комиссияда муҳокама қилиниб, сессияда кўриб чиқилади. 

Туркистон вилоят маслаҳати, 2025-05-20, 20:03 75
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.