26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик дастурхони чорлаганда...

Шимкент шаҳар Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан ҚХАнинг 30 йиллигига бағишланган анъанавий “Дўстлик дастурхони – Шимкент палови” фестивали Сайрам даҳасидаги “Наврўз” истироҳат боғида ўтди. Турли этнослар орасидаги тотувлик ва маънавий ҳамжиҳатликни намоён этган ушбу байрам жамият барқарорлиги ва бирдамлигининг ёрқин кўринишига айланди.

Байрам тадбирида ҚХА Раиси ўринбосари – Президент Маъмурияти ҚХА Котибияти мудири Марат Азилханов, Шимкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Сарсен Қуранбек, ҚР Парламент Сенати депутатлари Алишер Сотволдиев ва Ғалиасқар Сарибаев, ички ишлар органлари фахрийси Мўлдияр Ўразалиев, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икром Ҳошимжонов, ҚХА ҳузуридаги Медиация кенгаши раиси, Миллий қурултой аъзоси Шерзод Пўлатов, Ўзбекистоннинг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси вакили Ҳожиакбар Исоқов, Шимкент шаҳар маслаҳати депутатлари Лазиз Сулаймонов, Байкен Аширбаев, Муратали Қалмуратов, Шимкент шаҳрида фаолият юритаётган турли этномаданият бирлашмалари раислари, шунингдек, жамоатчилик кенгаши аъзолари, этномаданият бирлашмалари ва ёшлар ташкилотлари, оқсоқоллар ва онахонлар кенгаши вакиллари, зиёлилар иштирок этдилар. 

Тадбирни Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Нишонбоев очиб, фестиваль иштирокчиларига самимий тилакларини изҳор этди. Шундан сўнг ҚХА Раисининг ўринбосари М. Азилханов этномаданият бирлашмаси фаолларига миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон халқ Ассамблеяси фаолиятига муносиб ҳисса қўшган фуқароларга “ҚХАнинг 30 йиллиги” медалини топширди. Тақдирланганлар орасида давлат ва жамоат арбоби Фахриддин Қоратоев, фахрий устоз Бегмат Турдиқулов, таниқли сухандон Абубакир Хонхўжаев ва бошқалар бор. Шунингдек, шаҳар ҳокимининг ўринбосари С. Қуранбек жамият барқарорлигини таъминлаш ва этнослараро тотувликни мустаҳкамлашдаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ фаолларни ташаккурномалар билан тақдирлади.

ҚХАнинг 30 йиллигига бағишлаб 30та қозонда тайёрланган палов миллатлар дўстлиги ва халқ бирдамлигининг рамзи сифатида янги маъно касб этди. Ҳар бир ошпаз турлича усулда ош тайёрлаб, меҳмонларни ҳайратга солди. Ошпазлар тайёрлаган паловхонтўранинг “Бирлик”, “Дўстлик”, “Ғалабага 80 йил”, “Байтерек” каби номлар билан аталишида ҳам чуқур маъно мужассам. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танлов иштирокчилари Ҳасан ва Ҳусан Шомуродовлар – “Йилнинг энг яхши ошпазлари”, Азизбек Сайдахметов – “Энг ёш ошпаз”, Юнусмат Бегмуллаев – “Энг ёши улуғ ошпаз” каби номинациялар билан тақдирландилар. Баҳолашда таомнинг таъми билан бирга уни тайёрлаш маҳоратлари, дид билан безатилиши, ошпазлар либоси ва хизмат кўрсатиш маданияти ҳам инобатга олинди.

Фестиваль доирасида махсус тайёрланган 100 килограмм палов Шимкент шаҳар ҚХА кўнгиллилари орқали болалар уйлари ва кўп болали оилаларга тарқатилди. 

Тадбирда Шимкент шаҳар ўзбек драма театри санъаткорлари, шунингдек, хонандалар З. Олимов, З. Қодиров, Ш. Усмонова, шаҳар турк ва корейс этномаданият бирлашмаси санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш  этилди.

Бу ўринда тадбирни ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси оқсоқоллар кенгаши раиси Орифжон Холназаров, фаоллари Карима Қўшмуродова, Аббосхон Шомирзаев, шунингдек, Ал Форобий, Қоратов, Енбекши, Абай туманлари ўзбек этномаданият бирлашмалари раислари Шуҳрат Рўзиматов, Нодирхон Имомсиддиқов, Баҳодир Мирзаҳмедов, Илҳом Алимқулов, 4-сонли мусиқа мактаби директори Шокир Умаров ва бошқа жонкуярларнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-05-21, 23:45 115
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.