26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Үлес''дан 46-уй

Эски Иқон қишлоғидаги янги маҳаллалар ҳудудида Райимжон Қўчқоров раҳбарлик қилаётган вилоят “Үлес” хайрия жамғармаси саъй-ҳаракатлари билан кам таъминланган оилага навбатдаги 46-уй фойдаланишга топширилди.

Ушбу тантана халқаро оила куни байрами билан бақамти келди. Уйни “Үлес” бир неча йил муқаддам бунёд этган, жорий йил Рамазон ойидан кейин эса яна уч хона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Хонадон соҳибаси, Суннатбек ва Мубика исмли фарзандлар онаси Гулзира Алихон қизи ва унинг опаси Навбаҳор Тожибоевалар қисқа муддатда қурилишни тугаллаб, барча зарур жиҳозлар билан таъминлаган “Үлес” хайрия жамғармасига самимий миннатдорчилик изҳор этишди. 

Мовий тасмани вилоят ижтимоий тотувлик бошқармаси раҳбари ўринбосари Ерназар Баетов, Эски Иқон қишлоқ округи ҳокими ўринбосари Абдусаттор Расулов, ҳокимлик бўлим мудири Умсиной Маннопова, туркистонлик фаол тадбиркор Лазиз Тошбой ўғли, меҳнат фахрийси Мирзахон Ибрагимовлар қирқишди. Эски Иқон қишлоғи ЎЭМБ қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Ирисқул Аббосов қўлларини дуога очиб, шу хайрли ишга ҳисса қўшган, муҳтожларга уй қувончини ҳадя этган ҳимматли тадбиркорларга саодат, барака тилаб, фотиҳа берди. 

“Үлес” раҳбари Райимжон Қўчқоров жорий йили яна тўртта уйни қуриб фойдаланишга бериш – жами бунёд этилган уйлар сонини элликтага етказиш режасини баён этди. Омад ёр бўлсин!

Ш. МАДАЛИЕВ, 2025-05-20, 20:12 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.