26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон ва Ўзбекистон: иқтисодий ҳамкорлик янги босқичда

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, жумладан, Туркистон вилоятида саноат, сайёҳлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда яқин қўшни, дўст ва ҳамкор мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади.

Куни кеча вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ўзбекистонлик сармоядорлар билан учрашди.

«U-UMAX Group» компанияси вакиллари вилоятимизда савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва биргаликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканликларини билдиришди.

–  Ўзбекистон биз учун нафақат қўшни, балки бир дард, бир орзу билан яшайдиган қардош мамлакат. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда, жумладан, иқтисодиётда ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Туркистон вилоятида сармоядорлар учун барча қулайликлар яратилган. Сизларнинг таклифларингизни кўриб чиқишга, биргаликда янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз, – деди минтақа раҳбари.

Учрашувда ўзбекистонлик тадбиркорлар қурилиш, йўл, темир йўл ва бошқа соҳалар бўйича амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб, ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ҳозирги кунда Туркистон вилоятида инфратузилма тармоқлари билан таъминланган 19та индустриал минтақа, 5та махсус иқтисодий минтақа  мавжуд. Уларда 52та корхона фаолият юритмоқда. Ҳозирда қўшимча равишда 195,4 миллиард тенгега  57та янги лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу учрашув, шубҳасиз, қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва иқтисодий ҳамкорлик тараққиётига  янги суръат бағишлаши билан аҳамиятлидир.                

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2025-07-04, 22:16 16
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.