26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоя – барқарор тараққиёт асоси

Вилоятимизда сармоя жалб этиш, саноат соҳаси салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш ва аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Куни кеча минтақа раҳбари Нуралхан Кўшеров «Resource Invest» компанияси вакиллари билан учрашиб, мазкур йўналишдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

– Вилоятимизда сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Сизлар билан истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрмиз. Асосий мақсадимиз – ишлаб чиқариш иншоотларини кўпайтириш ва аҳоли учун янги иш ўринларини ташкил этиш. Компаниянгиз таклиф қилган лойиҳа тўлиқ шакллантирилгач, унинг ижросини таъминлашга қаратилган «Йўл харитаси» тайёрланади. Бу масалада мутасадди идоралар билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилади, – деди Нуралхан Кўшеров.

Учрашувда «Resource Invest» компанияси раҳбарлари Евгений Клюев ва Яшар Латиев, шунингдек, компанияда фаолият юритаётган италиялик тадбиркор Вессио Раффаэлле томонидан металлургия кластерини ривожлантириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Лойиҳани амалга ошириш ўрни сифатида Тулкибош тумани танланди. 2024-2032 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган ушбу йирик лойиҳа доирасида йилига 403,2 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Қолаверса, завод ишга тушгандан сўнг 400 нафар аҳоли учун доимий иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Маълумки, Туркистон вилояти сўнгги йилларда нафақат қишлоқ хўжалиги ёки сайёҳлик, балки саноат йўналишида ҳам изчил ривожланиб, мамлакатимизнинг иқтисодий харитасида муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Айниқса, металлургия соҳасидаги бундай йирик лойиҳалар нафақат минтақа, балки юртимиз миқёсидаги ишлаб чиқариш занжирида янги босқични бошлаб бериши, шубҳасиз.

Янги Қозоғистон саноат ва технологиялар соҳасида жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаш мақсадида ички ва ташқи сармоядорлар учун кенг имкониятлар яратишда давом этмоқда. Вилоятимизда режалаштирилаётган металлургия кластери ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунасидир.                

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-04, 22:17 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.