26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маржонабегим Ирисбек – ҚР чемпионати ғолиби

Вилоятимиздан иқтидорли чемпионлар етишиб чиқмоқда. 12-22 июль кунлари оралиғида Павлодар шаҳрида шашка бўйича ўтказилган Қозоғистон Республикаси чемпионатида Саврон туманидаги "Янги Иқон" умумтаълим мактабининг 6-"А" синф ўқувчиси Маржонабегим Ирисбек юксак натижани қайд этди. 

Маржонабегим 100 катакли шашка бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда иштирок этди. Вилоят терма жамоаси сафида дона суриб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди ва бронза медали соҳибасига айланди. Ўзидан ёши анча катта ва тажрибали рақибларга қарши кечган муросасиз баҳсларда эндигина 11 ёшга тўлаётган Маржонабегим юксак маҳорат ва кучли стратегик тафаккур намойиш эта олди. Ушбу муваффақият нафақат ёш спортчининг, балки унинг ота-онаси, устозлари ва бутун Саврон туманининг улкан ютуғидир. Маржонабегим Ирисбекни ушбу улкан ғалаба билан муборакбод этиб, келажакда халқаро мусобақаларда ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришини тилаб қоламиз.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2026-07-28, 00:50 4
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.