26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ Кенгашининг илк сессиясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Халқ Кенгаши раиси ўринбосари – Котибият раҳбари Қанатбек Жайсанбаевни қабул қилди.

Учрашувда Давлат раҳбарига Қозоғистон Халқ Кенгаши ва унинг Котибиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Қанатбек Жайсанбаевнинг маълум қилишича, Котибият Халқ Кенгаши фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий, моддий-техник, молиявий ҳамда ахборий-таҳлилий жиҳатдан самарали таъминланишини йўлга қўяди.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, Халқ Кенгаши Адолатпарвар Қозоғистонни барпо этиш йўлида муҳим ўрин тутадиган ўзига хос мулоқот майдонига айланиши лозим.

Қ. Тўқаев Котибият раҳбарига Халқ Кенгашининг давлат тизимлари, ташкилотлар, фуқаролик жамияти идоралари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, Президент Халқ Кенгашининг дастлабки сессиясига пухта ҳозирлик кўриш муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этди.                           

 

Akorda.kz, 2026-07-15, 23:55 78
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.