26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстликни тараннум этиб...

Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида қозоқ халқининг буюк шоири, мутафаккир Абай Қунанбайулининг таваллудига 181 йил тўлиши муносабати билан мазмунан бой, тарбиявий аҳамияти залворли маданий-маърифий тадбир ўтди.

Тадбирда юрт оқсоқоллари, зиёлилар, маданият намояндалари, этномаданият бирлашмалари раҳбарлари, жамоат фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда ҚРнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерали Луқпанули, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Республикаси Қозоқ миллий маданият маркази раиси Серикбай Усено́в, ҚР ”Дўстлик” ҳамжамиятининг фахрий раиси, Халқаро Амир Темур жамғармасининг Қозоғистон Республикасидаги бўлими раҳбари Икром Ҳошимжонов ва ташкилотчилар сўзга чиқдилар.

Абай меросининг Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маънавий алоқаларни мустаҳкамлашдаги алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва тегишли қарорлари доирасида Абай Қунанбайулининг ҳаёти ва ижодини Ўзбекистон мактаблари, олий таълим муассасалари ҳамда коллежларида ўрганиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Тадбир давомида ёшларнинг фаол иштироки ҳам алоҳида эътироф этилди.

Элчи Ерали Тўғжанов ёшларнинг жамоатчилик ташаббуслари ва икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қаратилган ишларини юқори баҳолади.

Икки мамлакат ўртасидаги маданий ва инсонпарварлик алоқалари мазмунли учрашувлар билан улуғвор қиёфа касб этиб, халқлар дўстлигининг мустаҳкамланиши – умумий мақсад ва эзгу ниятларнинг яққол ифодасидир.

Шоҳбек ИРИСМАТ, 2026-08-19, 20:40 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.