26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эпидемиологик аҳвол барқарор

Вилоятда 2026 йилнинг дастлабки олти ойида санитария-эпидемиологик аҳвол барқарор бўлганлиги ҳақида вилоят санитария-эпидемиология назорати департаменти раҳбари Нурбек Нишанов маълум қилди.

Вилоят ҳудудида йил аввалидан буён сил билан хасталанганлар сони 274дан 266га,  А вирусли гепатит 47дан 25га, сурункали гепатитлар 306дан 215га, ичак хасталиклари 148дан 107гача камайган. Қизамиқ билан 6 ойда 131 ҳолат рўйхатга олиниб, унинг 47таси лаборатория таҳлиллари орқали тасдиқланди. Касалликни юқтирган беморларнинг 27 нафари эмланмаган. Шу боис, 6-10 ойлик ва 2-4 ёшдаги 30 567 бола қўшимча эмланди. Конго-Қрим геморрогик безгаги бўйича вилоятда 8 ҳолат аниқланди. Касалликнинг асосий хавфи кана билан боғлиқ.

Эпидемия даврида хавфсизлик талабларига риоя қилмаган 10та тиббиёт муассасаси ходимларига маъмурий чора кўрилиб, 432,5 минг тенге жарима солинди. Минтақада ичимли сув масаласи ҳам назоратда. Ҳайвонларнинг тишлаб олиши ва қутуришнинг олдини олиш юзасидан 3 302 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Санитария-гигиена назорати давомида 42 иншоотнинг 29тасида текширув олиб борилган. Натижада, 20тасига жарима солиниб, уларнинг умумий қиймати 8,7 миллион тенгедан ошди, – деди соҳа раҳбари.

Департамент томонидан умумий овқатланиш соҳаси назоратидаги 1 513 иншоотнинг 714тасида, яъни 47 фоизида рухстаномалари йўқ. Шунингдек, савдо ўринларидан олинган 908 маҳсулот текширувдан ўтказилиб, 65таси техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати., 2026-08-19, 20:42 8
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.