26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сўз эркинлиги ва масъулият – сайлов жараёнида муҳим тамойил

Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева сайловолди ташвиқоти даврида оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва блогерларни қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Вазир таъкидлаганидек, журналистлар ва блогерлар қонун доирасида эркин фаолият юритиш, жумладан, оммавий тадбирларда суратга ва видеотасвирга олиш ҳамда ахборот тарқатиш ҳуқуқига эга. Айни пайтда бу ҳуқуқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги лозим.

Мурожаатда сўз эркинлиги ва ахборот тарқатиш масъулияти ўзаро узвий эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Журналист ва блогерлар тарқатаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириши, манбаларга масъулият билан ёндашиши ҳамда сайлов, ОАВ ва онлайн-дастурларга оид қонун талабларига амал қилиши зарур.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда аккаунтларнинг асоссиз чекланиши сўз эркинлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган. Қонунга хилоф контентга қарши курашиш билан қонуний фикр билдириш, журналистик фаолият ва жамоатчилик муҳокамасини чеклаш ўртасида муайян мувозанат чегара сақланиши муҳим.

Бугун мамлакатда янги сиёсий ва ижтимоий маданиятни шакллантириш жараёни кечаётган бир пайтда бу масала янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Адолатли жамиятнинг муҳим шарти — ҳуқуқ ва эркинликлар билан бир қаторда, ҳар бир фуқаронинг ўз сўзи ва ҳаракати учун масъулиятини англашидир.

Сайлов жараёнида холис, ишончли ва текширилган ахборот тарқатиш нафақат журналист ва блогерларнинг касбий бурчи, балки жамиятда очиқ ва масъулиятли мулоқотни таъминлашнинг муҳим омилидир. Сўз эркинлиги ва масъулият уйғунлиги эса қонун устуворлигига асосланган жамиятни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Интернет саҳифалари асосида., 2026-08-19, 22:11 8
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.