26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳарбий хизматчилар тақдирланди

Туркистон шаҳридаги 5574 ҳарбий қисмида аскарларнинг хизматини улуғлаш ва фаолларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтди. 

Унда Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов, ҚР Миллий хавфсизлик қўмитасининг Туркистон вилояти бўйича департаменти бошлиғи, генерал-майор Бўлат Қалмурзаев, шунингдек, прокурор Бауржан Мирзакеров иштирок этди.

Тадбирда ҚР Президентининг Фармони билан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитини ўтказиш жараёнида зиммасидаги вазифаларини намунали бажариб, юксак касбий маҳорат кўрсатгани учун ҳарбий қисм командири, полковник Тўлеген Шинибеков «Жанговар жасорати учун» медали билан тақдирланди.

Шунингдек, ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари – Миллий гвардия Бош қўмондонининг буйруғи билан ҚР Миллий гвардиясининг «Бүркіт» махсус бўлинмалари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан полиция генерал-майори Аристанғани Заппаров кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тантанали маросим давомида ҚР Ички ишлар вазирининг буйруғига мувофиқ ҳарбий қисм жисмоний тарбия ва спорт етакчиси, катта сержант Бекжигит Бекназаровга илк зобитлик ҳарбий мартаба – «лейтенант» унвони берилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларга Ватан олдидаги бурчини шараф билан адо этиб, юксак маҳорат ва масъулият намоён этганликлари учун миннатдорчилик изҳор этилди.

 

2026-08-14, 20:00 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.