26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноқонуний қурилишлар бартараф этилади

Вилоятимизда 2026 йилнинг 7 ойи мобайнида 266та иншоотга кузатув ва назорат тадбирлари юритилди. Жумладан, 197та – хусусий тадбиркорлик, 69та ишоот – давлат тасарруфида бўлса, 178та иншоотда режадан ташқари текширув ишлари юритилди. Олиб борилган ишлар натижасида 197та хусусий тадбиркорлик иншоотларининг соҳибларига 416та маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари тўлдирилиб, жами 266,498,1 минг тенге жарима солинди. 

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этган мажлисда мутасаддиларга йил охирига қадар туман, шаҳар ҳудудларидаги ноқонуний қурилган иншоотларга нисбатан тегишли чора кўриш вазифаси юкланди.

Мажлисда Давлат меъморчилик-қурилиш назорати бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Тарту Байтурсинов ноқонуний қурилишлар бўйича 2026 йилнинг 7 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, ноқонуний барпо этилган 17та иншоот юзасидан мажбуран буздириш бўйича судга мурожаат йўлланган. Ҳозирча улардан 9тасини бузиш борасида суд ҳукми чиққан. Юритилган тушунтириш ишларидан сўнг, 14та ноқонуний қурилган иншоот мулк эгалари томонидан бузиб ташланган. 

Вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ, 2025 йилнинг октябрь ойида “Туркистон вилоятининг геоахборот портали” ахборот тизимида “Қурилиш жараёнини рақамлаштириш” бўлими очилган. Ҳозирги кунда унга 3766та қурилиш иншооти тўғрисидаги маълумот жамланган. Мазкур ахборий тизим йиллар давомида қонун талабларини бузган ёки ноқонуний қад ростлаган қурилишларнинг сонини аниқлашга, шунингдек, келгусида ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-08-12, 21:25 7
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.