26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон маҳсулотлари – Алмати бозорида

Туркистон минтақаси мамлакатимиз аграр соҳасида етакчи. 2026 йилнинг январь-июль ойлари якунларига кўра, вилоятда 458,8 миллиард тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарилган, аниқ ҳажм индекси 111,1 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич бўйича Туркистон вилояти республикада етакчи ўринни эгаллади.

Йил бошидан буён агросаноат мажмуасига 161,6 миллиард тенге сармоя жалб қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 бараварга кўп. Шунингдек, вилоятдан 904,5 минг тонна қишлоқ хўжалиги ва қайта ишланган маҳсулот экспорт қилиниб, ҳажми 2 бараварга ошди.

Эришилган ушбу ютуқлар доирасида Туркистон вилоятидаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини бошқа минтақаларга чиқариш ва янги бозорларни шакллантириш имконияти яратилмоқда. Шу мақсадда, 29–30 август кунлари Алмати шаҳрида Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди.

Унга вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан 500 тоннадан зиёд маҳсулот ортилган транспорт воситалари йўлга чиқди. Алмати шаҳри аҳолисига гўшт ва сут маҳсулотлари, сабзавотлар, мева, полиз экинлари ҳамда бошқа маҳаллий маҳсулотлар таклиф этилди.

Энг муҳими, кўргазмада маҳсулотлар бозордаги ўртача баҳодан 15–20 фоизга арзон сотилди. Бу — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ўз маҳсулотларини бевосита истеъмолчига етказиш, аҳолига эса сифатли ва ҳамёнбоп маҳаллий маҳсулотларни қулай нархда харид қилиш имконини берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-01, 21:05 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.