26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қонун ва интизом'': этномаданият бирлашмалари раислари билан учрашув ўтди

 Туркистон шаҳридаги «Дўстлик уйи»да вилоят Полиция департаменти бошлиғининг ўринбосари, полиция полковниги Шерали Адилханули этномаданият бирлашмалари раислари ва аъзолари билан учрашди. 

Учрашувни вилоят «Жамоат тотувлиги» ДКК раҳбари Эльмира Жанғазиева очиб, олиб борди. Йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар этномаданият бирлашмалари вакиллари иштирок этди. 

Учрашувдан асосий мақсад – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, полиция органлари ва этномаданият бирлашмалари ўртасидаги ўзаро ҳам¬корликни кучайтиришдан иборат эди. 

Тадбирда Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган «Қонун ва интизом» тамойилини жамиятда кенг қарор топтириш, фуқаро¬ларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбу¬зарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш масалалари муҳокама қилинди. 

Шерали Адилханули жамоат тартиби ва барқарорликни таъ¬минлашда жамоат ташкилотлари, жумладан, этномаданият бир¬лашмалари билан ўзаро ҳамкорликнинг муҳимлигига тўхталди. 

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масала¬лар юзасидан савол бериб, фикр алмашдилар. Томонлар жамият хавфсизлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси ва миллатлараро то¬тувликни мустаҳкамлаш йўналишидаги ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттираверишга келишиб олдилар. 

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-09, 22:34 5
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.