26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пенсия маблағи: бошқариш имкониятлари

Пенсия ҳақида гап кетганда, кўпчилик учун энг муҳими – бугунги даромад эмас, балки эртанги молиявий барқарорлик. Шу боис, пен¬сия жамғармаларини қандай сақлаш ва улардан келажакда қандай даромад олиш масаласи ҳар бир омонатчи учун муҳим. 

Мамлакатимизда 7 сентябрдан кучга кирган Ижтимоий кодексга киритилган ўзгаришлар ҳам айнан шу масалага дахлдор. Янги тартиб фуқароларга ўз нафақа жамғармаларининг 100 фоизини хусусий сар¬моя портфелини бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга бериш имконини яратди.

 Асосий ўзгариш нимада? Аввал пенсия жамғармасини бошқаришда фуқаронинг танлов имконияти нисба¬тан чекланган бўлса, энди омонатчи¬нинг ўзига кўпроқ қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Яъни, якка пенсия ҳисоб варағида мавжуд мажбурий пенсия бадаллари (барча тегишли ходимлар учун мажбурий пенсия бадали) ва мажбурий касбий пенсия бадаллари (меҳнат шароити зарарли ёки хавфли бўлган касбда ишловчи¬лар учун белгиланган алоҳида пенсия бадали), ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобидан шаклланган маблағларнинг 100 фоизга қадар қисмини хусусий бошқарув компаниясига ишончли бош¬қарувга бериш мумкин. Бу ерда муҳим жиҳат – 100 фоизни бериш мажбурият эмас, балки имконият. Омонатчи ўз маблағининг қанча қисмини ишончли бошқарувга беришни ўзи белгилай¬ди. Демак, фуқаро ўзининг молиявий мақсади ва муносабатига қараб қарор қабул қилиши мумкин. 

Янги қоидаларнинг яна бир муҳим томони – омонатчи фақат битта бош¬қарув компанияси билан чекланиб қолмайди. У бир ёки бир нечта хусусий сармоявий портфелини бошқарувчи компанияни танлаши ҳам мумкин, бир ёки бир нечта самоявий портфелдан фойдаланиш имконияти мавжуд. 

Бу нимани англатади? Масалан, фуқаро ўз нафақа жамғармасини бош¬қаришда ягона ёндашув билан чек-ланиб қолмасдан, ўзининг молиявий мақсадларига мос йўлини танлаши мумкин. Аммо, бунда сармоя қарорла¬ри муайян таваккаллар билан боғлиқ эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак. 

Қонунчиликка мувофиқ, сармоя портфелини бошқарувчи компаниялар учтагача сармоя портфелини шакл-лантириши мумкин – консерватив, мўътадил ва таваккал даражаси юқо¬ри прортфель. Уларнинг асосий фар-қи – таваккал даражаси, кутилаётган даромад ва сармоя қилиш муддатида. Сармояда даромад имконияти қанча юқори бўлса, таваккал ҳам шунча юқори бўлиши мумкин. Янги имконият фуқарога эркинлик билан бирга, мо¬лиявий қарорга масъулият билан ён¬дашишни ҳам талаб қилади. 

Янги қоида, даставвал ўз пенсия жамғармаси тақдирига бефарқ бўл¬маган омонатчилиар учун аҳамият¬ли. Пенсия бадалларини тўлаётган жисмоний шахслар ўз маблағининг қанча қисмини ишончли бошқарувга беришни мустақил белгилаши мумкин. Шу жиҳатдан қараганда, пенсия тизи¬мидаги ўзгаришнинг моҳияти фақат маблағни бошқа бошқарувчига ўтка¬зишда эмас. Асосий ўзгариш – омо¬натчининг ўзи пенсия жамғармасини шакллантириш ва бошқариш билан боғлиқ қарорларда фаолроқ иштирок эта бошлаганидадир. 

Хусусий бошқарув компаниялари нимани таклиф қилади ва компанияни қандай танлаш мумкин? Маблағлар-нинг 100 фоизгачасини хусусий бошқа¬рув компаниясига ўтказиш фуқаролар¬га ўзларининг узоқ муддатли сармоя стратегияларини шакллантириш ва шахсий молиявий истакларини ино¬батга олган ҳолда пенсия капиталини кўпайтириш имконини беради. 

Пенсия жамғармаларини бошқа¬рувчи компанияни танлаш – омонат¬чининг мустақил қарори. Компаниялар фаолияти билан махсус invest.enpf. kz платформасида танишиш мумкин. Унда ой сайин компанияларнинг мо¬лиявий кўрсаткичлари, сармоявий даромадлари бошқарувдаги активлар ҳажми ҳамда сармоя портфеллари¬нинг таркиби эълон қилиб борилади. 

Пенсия активларини қайси компа¬ниялар бошқариши мумкин? Уларни бошқаришга фақат Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги (АРРФР) реестрига киритил¬ган компанияларга рухсат берилади. Созловчи уларга бир қатор қатъий талабларни қўяди: улар тегишли ли¬цензия ва молия бозорида муваффа¬қиятли иш тажрибасига эга бўлиши, сўнгги бир неча йил давомида ижобий молиявий натижаларни кўрсатиши, эҳтимолий зарарларни қоплаш учун етарли миқдорда ўз капиталига эга бў¬лиши, ЯПЖ билан ишончли бошқарув тўғрисида амалдаги шартнома ҳамда уч томонлама кастодиан шартномаси мавжуд бўлиши жоиз. 

Айни пайтда реестрга бешта компа¬ния киритилган: “Alatau City Invest” ҲЖ, “BCC Invest” ҲЖ, “Halyk Finance” ҲЖ, “Сентрас Секьюритиз” ҲЖ ва “Tansar Capital” ҲЖ. Мазкур компаниялар фу¬қароларнинг пенсия жамғармалари маблағларини сармоя сифатида бош¬қариш ҳуқуқига эгадирлар. 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-09-09, 22:43 7
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.