26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Темир йўл вокзали йўловчилар хизматида

Сайрам туманидаги “Манкент” темир йўл вокзали биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Иншоотни замонавийлаштириш ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига мувофиқ амалга оширилди.

Вокзалнинг очилишида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, темир йўл соҳаси фахрийлари ҳамда туман аҳолиси иштирок этди.

Тантанали тадбирда вилоят раҳбари янгиланган иншоотнинг Сайрам тумани учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, аҳолини ушбу қувончли воқеа билан табриклади.

– Кўҳна “Манкент” вокзали 1916 йилда барпо этилган. Бир асрдан ортиқ вақт ўтиб, замон талабларига мос равишда янгидан қад ростлаган вокзал аҳоли ва меҳмонларга сифатли ҳамда қулай хизмат кўрсатиш имконини беради. Ушбу эзгу ишга ҳисса қўшган барча фуқароларга самимий миннатдорчилик билдираман. Янги вокзал туманнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига янги суръат бағишлаб, аҳоли ва меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатадиган, туманнинг янги қиёфасини намоён этувчи муҳим иншоот бўлишига ишонаман, – деди Нуралхан Ўралбайули.

“Манкент” темир йўл вокзали туман маркази – Оқсувкент қишлоғида жойлашган. Мазкур иншоот ҳудуд логистикаси ва йўловчи ташиш соҳасида муҳим ўрин тутадиган тарихий ва стратегик иншоот ҳисобланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-08-17, 23:23 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.