26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурултой депутатларининг ваколатлари расман кучга кирди

Марказий сайлов комиссияси (МСК) хабарига кўра, Қурултой депутатларининг ваколатлари расман кучга кирди.

– Бугун МСКнинг XVI мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатлари рўйхатга олинди. Тадбирда сайланган барча Қурултой депутатлари иштирок этди. Нурлан Абдиров “Қозоғистон Республикаси Қурултойи ва унинг депутатлари мақоми тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, Қурултой депутатининг ваколати Қозоғистон Республикаси МСК томонидан депутат сифатида рўйхатга олинган пайтдан бошланишини эслатди, – дейилади хабарда.

МСК раисининг ўринбосари Мухтар Ерман маъруза қиларкан, МСК томонидан бешта сиёсий партиядан сайланган Қозоғистон Республикаси Қурултойининг 145 нафар депутатини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилган. Шу муносабат билан “Әділет” партиясидан – 110 нафар, Умуммиллий социал-демократик партиядан – 8 нафар, “Ауыл” партиясидан – 10 нафар, “Ақ жол” демократик партиясидан – 8 нафар, “Respublica” партиясидан – 9 нафар депутат рўйхатга олинди.

– Сизларнинг ваколатларингиз МСКда рўйхатга олинган пайтдан бошланди. Энди сизлар – мамлакатда қонунчиликни амалга оширувчи олий вакиллик органи – Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатларисиз. Қурултой депутатлари бевосита сайлов ҳуқуқи асосида сайланди. Сайлов мавсумининг барча босқичлари қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинган холда ташкил этилди. Депутатлик мандати – бу халқнинг ишончи ва танлови натижаси, Қурултой депутати мақоми эса сизларнинг ҳар бирингизнинг зиммангизга мамлакат ва халқимиз олдида улуғвор масъулият юклайди, – деб таъкидлади Н. Абдиров.

Йиғилиш сўнггида МСК раиси Қурултой депутатларига гувоҳномалар ва кўкрак нишонларини топширди.

P.S. Астана шаҳар ЎЭМБ раиси, фаол жамоатчи Шерзод Пўлатов “Әділет” партиясидан Қурултой депутати бўлиб сайланганини мамнуният билан эътироф этамиз.

Ш. Пўлатов сайланган барча депутатлар сингари ўз билими ва бой тажрибасини жамият фикрини янгилашга йўналтириб, юрт тараққиётига, “Адолатли Қозоғистон”ни барпо этишга, “Қонун ва Интизом”нинг тўлақонли таъминланишига муносиб ҳисса қўшади...

2026-08-28, 23:46 17
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.