26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Марказий Осиё'' халқаро саноат кооперация маркази: янги имкониятлар даври

Вилоятимизда Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентларининг келишуви асосида икки мамлакат чегарасида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперация маркази барпо этилган. Бугунги кунда иншоотга ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тортиш ишлари юритилмоқда. Мақтаарал туманида жойлашган марказнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил қилади. У ерда қатор ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш режаланган.

Вилоят ҳокими ўринбосари Қанат Қайипбек Мақтаарал туманига хизмат сафари давомида мазкур марказни оралаб, олиб борилаётган тадбирлар билан яқиндан танишди. 

– Бу ерда сармоядор учун барча шароит яратилиши зарур. Айниқса, инфратузилмани тортиш, ер участкаларини ҳужжатлаштириш ва тегишли рухсатномалар олишда тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши керак, – деди Қанат Қайипбек.

Туман ҳокими Бақит Асанов махсус иқтисодий ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва режалар юзасидан маълумот берди.

Инфратузилма билан таъминлаш мақсадида ҳокимлик томонидан 8та бино барпо этилган. Ҳозир у ерда 47,5 миллиард тенгелик сармоявий лойиҳалар тўпланмасини шакллантириш тадбирлари юритилмоқда.

Халқаро саноат кооперация маркази икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва логистик имкониятлардан самарали фойдаланиш имконини беради.

2026-09-19, 03:07 31
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.