26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарали учрашув

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров «ORANO» компаниялар гуруҳи Директорлар кенгашининг раиси Клод Имовен билан учрашди. Учрашувда Туркистон вилояти ва «ORANO» гуруҳи ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳоким минтақанинг сармоявий салоҳиятига тўхталиб, ишлаб чиқариш корхоналари учун малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади. 

– Биз учун сармоя жалб қилиш билан бирга, маҳаллий кадрларни тайёрлаш масаласи ҳам жуда долзарб. Бу йўналишда вилоятдаги коллежларни корхона ғамхўрлигига олиб, дуаль таълим тизими орқали ишлаб чиқариш корхоналари учун зарур мутахассисларни биргаликда тайёрлашни таклиф қиламиз. Бу ёшларга назарий билимлар билан бир қаторда, ҳақиқий ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлиш ва ўқишни тамомлагач, доимий ишга жойлашиш имконини беради, – деди вилоят ҳокими.

Клод Имовен Туркистон вилояти билан ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдириб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашувда томонлар сармоя ва кадрлар тайёрлаш йўналишларидаги қўшма ишларни ўрганиш, ишбилармонлик алоқаларини янада чуқурлаштириш борасида келишиб олдилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-04, 22:15 4
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.